Фарғона вилояти билан Россия Федерацияси ўртасида 412 миллион долларлик битим имзоланди

02.03.2020 11:01

ФАРҒОНА, 2 март. /«Дунё» АА/. Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев бошчилигидаги вилоят делегацияси Россия Федерациясининг Красноярск, Пермь ўлкалари ва Вологда вилоятида бўлди,  деб хабар бермоқда «Дунё»АА мухбири вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати манбасига таяниб.

Хизмат сафарида Красноярск ўлкаси губернатори А.Усс ҳамда Пермь ўлкаси губернатори Д.Махонин билан учрашувлар ўтказилди.

Унда савдо-иқтисодий алоқаларни янада кенгайтириш, экспорт ҳажмини ошириш, инвестиция соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш, ҳудудлар ўртасида товар айланмасини икки бараварга кўпайтириш бўйича музокаралар олиб борилди.

Красноярск билан Пермь ўлкалари тадбиркорлари ва Фарғона вилояти ишбилармонлари ўртасида кечган мулоқотда вилоятинг иқтисодий имкониятлари намойиш этилди. Тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиш ва экспорт салоҳиятини оширишда ҳамкорликка келишиб олинди.

Фарғона вилояти делегациясининг Вологда вилояти губернатори О.Кувшинников билан музокаралари савдо-иқтисодий, туризм соҳалари, шунингдек, ҳудуд брендини яратиш бўйича Вологда вилояти тажрибасини ўрганиш юзасидан шерикликни амалга оширишга қаратилди.

Кенг қамровли учрашувлар доирасида Красноярск ва Пермь ўлкалари ва Вологда вилоятида қишлоқ хўжалиги ва текстиль маҳсулотлари савдосини ривожлантириш мақсадида Фарғона вилояти улгуржи савдо маркази фаолиятини йўлга қўйишга келишиб олинди.

Сафар натижалари сифатида 412 миллион долларлик шартномага эришилганини қайд этиш мумкин. Шундан вилоят иқтисодиётига киритиладиган хорижий инвестициялар ҳажми 180 миллион, экспорт бўйича келишувлар эса 232 миллион долларга тенг.

Ташриф якунида Красноярск ва Пермь ўлкалари ҳамда Вологда вилояти губернаторлари ва тадбиркорларининг жорий йил март-апрель ойларида Фарғона вилоятига ташрифини ташкил этиш бўйича бир тўхтамга келинди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net