Европа ?ттифоқига маҳсулот етказиб берувчи экспортёрлар «REХ» тизимида рўйхатдан ўтиши тавсия қилинмоқда

29.06.2020 10:31

ТОШКЕНТ, 29 июнь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси ?нвестициялар  ва ташқи савдо вазирлиги Европа ?ттифоқи мамлакатларига маҳсулот етказиб берувчи экспортёрларни «REХ» тизимида олдиндан рўйхатдан ўтишга чақирди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

«REХ» – Европа ?ттифоқида Преференциялар бош тизимида қўлланиладиган тартибга мувофиқ, маҳсулотлар келиб чиқишининг имтиёзга эга эканини тасдиқлаш мақсадида экспортчиларни рўйхатдан ўтказиш тизимидир.

Мамлакатимизда ушбу тизимни қўллашни назарда тутувчи тегишли ҳужжат – Вазирлар Маҳкамасининг «Товарларнинг келиб чиқишини сертификатлашни ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори 2019 йил 13 декабрь куни қабул қилинган.

Тизимда рўйхатдан ўтказиш экспортчилар томонидан тадбиркорлик фаолияти ҳақидаги маълумотларнинг ўрнатилган тартибда, ариза шаклида киритилиши орқали амалга оширилади. Кейинчалик эса рўйхатдан ўтган экспортёрлар Европа ?ттифоқи мамлакатларига маҳсулотларни экспорт қилишда ўз маҳсулотларининг имтиёзли эканини инвойсда (Е? мамлакатлари божхона органларига А шаклидаги сертификатни тақдим этмаган ҳолда) баённома/декларация орқали тасдиқлайди.

Қайд этиш жоиз, «REХ» тизими доирасида маҳсулотнинг келиб чиқиш мамлакатини тасдиқлаш тартиби ва шартлари ҳақидаги маълумот ?нвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг сайтида жойлаштирилган эди.  https://mift.uz/ru/menu/vneshnetorgovoe-regulirovanie.

Ушбу «REХ» тизимида рўйхатдан ўтказиш экспорт расмиятчиликларини соддалаштиради ва экспортёрларга маҳсулотларининг келиб чиқиши тўғрисидаги ҳужжатларни ўзлари тузишига имкон беради.

Бунинг учун экспортчи ваколатли органга тўғри тўлдирилган шакл (ариза)ни тақдим этиб, бир марта мурожаат қилади ҳамда «REХ» тизимида рўйхатдан ўтади. Келгусида экспортчи ўз маҳсулотининг ҳар бир янги жўнатмасини Европа ?ттифоқи мамлакатларига экспорт қилишда ваколатли орган билан такрор боғланишга зарурат қолмайди.

Вазирлик манбасида келтирилишича, «RЕХ»да экспортчиларни рўйхатдан ўтказишга асосланган «ўзини-ўзи сертификатлаш» тизимига ўтиш даври 2020 йилнинг 30 июнида ўз ниҳоясига етади. Шундан сўнг имтиёзли тартиб фақат рўйхатдан ўтган экспортчилар маҳсулотининг кузатув ҳужжатига (инвойс) илова қилинган – келиб чиқиши ариза билан тасдиқланган товарларга қўлланилади. Бу эса Европа ?ттифоқи давлатларининг божхона органлари томонидан имтиёзлар учун сертификатлар қабул қилинмаслигини англатади.

Айни пайтда мамлакатимизда экспортчилар «Ўзбекэкспертиза» акциядорлик жамияти ва унинг ҳудудий корхоналарида жорий йил бошидан буён белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилмоқда.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net