Европа бозорига кириш учун қуритилган меваларга халқаро стандартлар олинди

19.06.2020 13:01

ТОШКЕНТ, 19 июнь. /“Дунё” АА/. Женева шаҳрида БМТнинг Европа ?қтисодий комиссиясининг тижорат стандартлари бўйича 67-сессияси видеоконференция тарзда бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Тадбирда Марказий Осиё давлатлари, жумладан, Ўзбекистон, шунингдек, АҚШ, Германия, Польша, Туркия, Греция каби давлатлар, озиқ-овқат йўналиши бўйича қатор халқаро ташкилотлар вакиллари иштирок этди.

Мазкур халқаро йиғилишда қуруқ ва қуритилган мевалар бўйича ишлаб чиқарилаётган янги тижорат стандартлари ва уларга қўшимчалар киритиш масалалари кўриб чиқилди.

Жумладан, Марказий Осиё ишчи гуруҳи томонидан қуритилган хурмо, ўрик данаги, ерёнғоқ маҳсулотлари учун ишлаб чиқилган янги стандарт лойиҳалари комиссияга тақдим этилди. Бу Марказий Осиё минтақасида етиштириладиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари учун ЕЭК ООН туркумидаги тижорат стандартлари ишлаб чиқиш, амалдаги стандартларга қўшимча ва ўзгартириш киритиш ишлари доирасида амалга оширилди.

Ушбу лойиҳалар комиссия томонидан ижобий қабул қилинди, мутахассислар томонидан таклифлар берилди ҳамда Европа ?қтисодий комиссияси қабул қилган тартибига кўра, бир йил муддатда стандартларни бевосита амалиётда синаш бўйича тавсиялар берилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net