ЕТТБ Ўзбекистон банкларини трансформациялаш жараёнида иштирок этади

10.12.2020 12:12

ТОШКЕНТ, 10 декабрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Марказий банкида Молия вазирлиги билан ҳамкорликда Европа тикланиш ва тараққиёт банки вакиллари иштирокида учрашув бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Марказий банк хабарига кўра, тадбирда томонлар Ўзбекистон банк тизимини ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилиб, тижорат банкларини, хусусан, «Асака» банки ва «Алоқабанк»ни трансформациялаш жараёнига алоҳида эътибор қаратди.

Мазкур банкларда ўтказилган таҳлиллар натижаларига асосланиб, ЕТТБ банкларни трансформациялаш бўйича сценарийлар ишлаб чиқиши қайд этилди.

Мулоқот давомида, ЕТТБ Марказий банкнинг тижорат банклари капиталлашувини ошириш ва иқтисодиётнинг реал секторини кредитлаш сифатини яхшилаш, шу жумладан, банклар капитали таркибига хорижий янги инвесторларни жалб этишга қаратилган стратегиясини қўллаб-қувватлаши таъкидланди. Мазкур жараённинг муваффақияти ЕТТБга Ўзбекистон банк тизимида ҳар томонлама кенг кўламли ҳамкорликни ривожлантириш учун имконият яратади.

Учрашув якунида томонлар давлат улуши мавжуд банкларни хусусийлаштиришга тайёрлаш ва трансформациялаш йўналишида самарали ҳамкорлик қилишга ишонч билдирди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net