Эрон авиакомпанияси Ўзбекистонга мунтазам авиақатновларни йўлга қўйиш истагини билдирди

10.02.2021 16:22

ТОШКЕНТ, 10 февраль. /«Дунё» АА/. Кеча Транспорт вазирлигида Эроннинг «Iran Aseman Airlines» авиакомпанияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири вазирлик маълумотига таяниб.

Авиакомпаниянинг тижорат масалалари бўйича раис ўринбосари А.Асад ҳамда «Persian Gulf Tourism» сайёҳлик ширкати ижрочи директори М.Раҳманифар иштирокида бўлиб ўтган музокараларда Ўзбекистон ва Эрон ўртасида чартер ва мунтазам авиақатновларни йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди.

Учрашувда мамлакатимизга хорижий авиакомпанияларни жалб этиш, парвозлар географияси кенгайтириш ва қатновлар сонини кўпайтириш мақсадида амалга ошрилётган ислоҳотлар тўғрисида меҳмонларга батафсил маълумот берилди. 

Эрон авиакомпанияси раҳбарияти бу каби мулоқотлар ўзаро манфаатли ҳамкорликка йўл очишидан умидвор эканини изҳор қилди. Меҳмонлар дастлабки босқичда Теҳрон – Тошкент, Теҳрон – Бухоро йўналишларида чартер қатновларини йўлга қўйиш истагини билдирди.

«Iran Aseman Airlines» авиакомпания режаларига кўра парвозларни жорий йилнинг март ойидан бошлаш кўзда тутилмоқда.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net