«Entrepreneurship World Cup-2021» танловининг минтақавий босқичи иш бошлади

06.05.2021 10:43

ТОШКЕНТ, 6 май. /«Дунё» АА/.  Пойтахтимиздаги IT Park ва Ҳиндистоннинг «The Global Educational & Leadership Foundation»  жамғармаси ҳамкорлигида ўтказилаётган «Entrepreneurship World Cup-2021» танловининг минтақавий босқичи иш бошлади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

«Entrepreneurship World Cup-2021» - ишбилармонлик бўйича жаҳон чемпионати бўлиб, унда дунёнинг 200 дан ортиқ мамлакат тадбиркорлари қатнашади. Танловда Ўзбекистондан ҳам тадбиркорларнинг иштирок этиши режалаштирилган.

Танловда «Misk Foundation» (Саудия Арабистони), «Global Entrepreneurship Network» (АҚШ) ва «Global Entrepreneurship Network» (Ҳиндистон) жамғармалари ҳамкор ташкилотлар сифатида қатнашмоқда. IT Park ушбу халқаро танловнинг расмий минтақавий ҳамкори ҳисобланади. У тадбиркорларга ўз бизнесини бошлаш ва кенгайтиришда ёрдам бермоқда.

Дастур минтақавий босқич ғолибларига ўз стартап лойиҳаларини халқаро босқичда намойиш қилиш ва умумий миқдори 1 миллион АҚШ доллари, шунингдек, қўшимча инвестиция имкониятлари ва совринлар шаклида 750 минг АҚШ доллари миқдоридаги пул мукофотлари учун рақобатлашиш имконини беради.

Танловнинг  миллий босқичи 2021 йилнинг июнь ойи охиригача  давом этади.  Жорий йил ноябрь ойида эса миллий танловларнинг энг яхши стартап-ғолиблари глобал финалда иштирок этиши ва ўз лойиҳаларини халқаро ҳакамлар ҳайъатига тақдим қилиши керак.

Ушбу танловда қатнашиш истагида бўлган тадбиркорлар жорий йил 6 июнга қадар қуйидаги ҳавола орқали рўйхатдан ўтиши мумкин:  https://clck.ru/Q4Dtg

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net