ТОШКЕНТ, 2 февраль. /«Дунё» АА/. «Ernst & Young» аудиторлик компанияси «Ўзбекнефтгаз»нинг 2019 йилдаги молиявий ҳисоботи тўғрисида ижобий фикр билдирди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
“Ўзбекнефтгаз” маълумотларига кўра, мазкур акциядорлик жамияти халқаро аудиторлик ва консалтинг компанияларини жалб қилган ҳолда мустақил ташқи молиявий аудит ўтказди. Ҳисобот Халқаро молиявий ҳисобот стандартлари (ХМҲС) асосида тузилган.
Дунёдаги энг йирик тўртта аудиторлик ва консалтинг компанияларидан бири бўлган «Ernst & Young» аудиторлик компанияси «Ўзбекнефтгаз»нинг 2016-2017 ва 2018 йилларда консолидация қилинган молиявий ҳисоботи бўйича ХМҲС асосида тузилган ижобий аудиторлик хулосаларини тақдим этди.
Жорий йил 31 январь куни «Ernst & Young» ХМҲС (200 дан ортиқ корхоналарнинг консолидацияланган ҳисоботлари) асосида тузилган «Ўзбекнефтгаз»нинг 2019 йилдаги консолидацияланган молиявий ҳисоботи бўйича ижобий аудиторлик хулосасини чиқарди.