Энергетика вазирлигида қайта тикланувчи энергия манбаларини ишлаб чиқариш лойиҳаларида ?талия компаниясининг иштирок этиши имкониятлар

12.04.2022 14:54

ТОШКЕНТ, 12 апрель. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Энергетика вазирлигида ?талиянинг «Imagro Group» компанияси асосчиси Массимо Поллио бошчилигидаги делегацияси аъзолари билан музокаралар бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Энергетика вазирлиги маълумотига кўра, «Imagro Group»  бутловчи қисмлар, материаллар ва технологияларни глобал миқёсда етказиб бериш бўйича дунёда тан олинган етакчи компаниялардан бири ҳисобланади. Бугунги кунда компаниянинг саккиз мамлакатда ваколатхоналари мавжуд бўлиб, жами айланма маблағи 550 миллион еврони ташкил этади.

Массимо Поллио сўнгги йилларда мамлакатимиз иқтисодиётининг барча жабҳаларида жадал ривожланиш кузатилганини алоҳида қайд этар экан, Ўзбекистон билан ?талия ўртасидаги иқтисодий алоқалар тобора мустаҳкамланиб бораётганини айтди. ?талиянинг қатор компаниялари ҳамда молиявий институтлари ўзаро ҳамкорликка ва қўшма лойиҳаларни амалга оширишга қизиқиш билдиришмоқда.

Учрашув чоғида АСКУГ лойиҳаси доирасидаги ҳамкорликнинг ижобий тажрибаси алоҳида қайд этилди. Шу билан бирга, ?талия молиялаштиришини жалб қилган ҳолда янги лойиҳаларни амалга ошириш имкониятлари юзасидан ўзаро фикр алмашилди.

Шунингдек, мулоқот чоғида ?талия компаниясининг қайта тикланувчи энергия манбаларини ишлаб чиқариш лойиҳаларида иштирок этиши имкониятлари ҳам атрофлича муҳокама қилингани баробарида келгусида ҳаётга тадбиқ этиладиган лойиҳалар ҳақида ҳам сўз борди. 

Музокаралар якунида томонлар муҳокама қилинган масалаларни янада чуқурроқ ишлаб чиқишдан манфаатдор эканликларини билдирдилар.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net