Екатеринбургда Наманган – Свердловск бизнес форуми ўтказилди

02.03.2020 11:02

НАМАНГАН, 2 март. /«Дунё» АА/. Россиянинг Екатеринбург шаҳрида Наманган вилояти ишбилармонлари ва тадбиркорлари ҳамда Свердловск вилояти ишбилармон доиралари иштирокида Наманган – Свердловск бизнес форуми бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири вилоят ҳокимлиги манбасига таяниб.

Урал Савдо-саноат палатасида ўтган форумда икки вилоят ўртасида ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди, истиқболли лойиҳалар юзасидан музокаралар ўтказилди.

Форум ишида Ўзбекистон Республикасининг Екатеринбургдаги Бош консули Aбдусалом Ҳотамов, Сверловск вилояти қишлоқ хўжалик саноати комплекси истеъмолчи бозори вазири Дмитрий Дегтярев, халқаро ва ташқи иқтисодий алоқалар вазири Василий Козлов, Ўзбекистон ва Россия божхона хизматлари масъуллари иштирок этди.

Наманган – Свердловск бизнес форуми доирасида ўтказилган вилоят маҳсулотлари кўргазмаси ҳамда B2B шаклидаги учрашувларда Наманган вилоятнинг қатор корхоналари маҳсулотлари россиялик ҳамкорларга тақдим этилди ва ҳамкорлик келишувларига эришилди.

Жумладан, вилоятдаги «Art Soft Holding» компанияси Свердловск вилоятидаги «Tekstura» савдо уйи ўртасида момиқ сочиқлар етказиб бериш бўйича қиймати 10 миллион доллардан зиёд шартнома имзолади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net