Душанбеда ўзбек автомобиллари йиғилади

17.02.2020 11:20

ТОШКЕНТ, 17 февраль. /«Дунё» АА/. Душанбе шаҳри ҳокимлиги вакиллари Ўзбекистонга ишчи ташрифи доирасида «Ўзавтосаноат» АЖ корхонаси фаолияти билан танишди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири «Ўзавтосаноат» манбасига таяниб.

Учрашув давомида меҳмонлар «Ўзавтосаноат» АЖ раҳбарияти билан келгусидаги ҳамкорлик, хусусан Душанбеда енгил автомобиллар ва тижорий техника воситаларини йиғувчи завод қуриш имкониятларини муҳокама қилди.

Шунингдек, меҳмонлар Асака шаҳридаги автомобиль ишлаб чиқариш заводи, Самарқанддаги «Ўзавтотрейлер», «Uz TruckandBusMotors», «СамАвто» ҳамда Тошкент шаҳридаги «UzAutoMotorsPowertrain» заводлари фаолияти билан яқиндан танишдилар.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net