“Дунё”да янги лойиҳа – “Ўсиш нуқтаси”

07.07.2020 14:16

ТОШКЕНТ, 7 июль. /“Дунё” АА/. Ташқи ишлар вазирлигининг “Дунё” ахборот агентлиги мамлакатимизнинг иқтисодий тараққиёти, инвестиция ва экспорт-импорт йўналишидаги ҳозирги кун талабидан келиб чиқиб, миллий ва халқаро аудитория талабларини инобатга олган ҳолда янги "Ўсиш нуқтаси" лойиҳасини ишга туширмоқда.

Ушбу рукнда тайёрланадиган интервью, таҳлилий мақола ва маълумотлар орқали Ўзбекистоннинг инвестиция жозибадорлигини ошириш, салоҳиятли ташқи савдо-иқтисодий шериклар, инвесторларни мамлакатимизнинг кенг экспорт имкониятлари билан доимий равишда таништириб бориш мақсад қилинган.

"Ўсиш нуқтаси" рукни остида тайёрланадиган интервьюмизнинг илк меҳмони мамлакатимиздаги кўп тармоқли компания –  "BMB Trade Group" кузатув кенгаши раиси Бекзод Маматқулов бўлади.

Маълумот ўрнида, “BMB Trade Group” – бу 200 дан ортиқ хорижий компаниялар хизматларидан фойдаланадиган, халқаро миқёсда 40 га яқин эксперт ва таҳлилчиларига эга инвестиция ва консалтинг компаниясидир.

Компания саъй-ҳаракатлари билан умумий қиймати 500 миллион долларга тенг қўшма инвестиция лойиҳалари ишлаб чиқилган. Ҳозирги кунда ушбу молиявий манбалар иқтисодиётнинг турли соҳаларида кенг қўлланилмоқда.

Компания бош офиси Тошкент шаҳрида жойлашган бўлиб, Жиззах вилоятининг қатор туманларида филиаллари бор.

Яқин вақт ичида ушбу суҳбатни эътиборингизга ҳавола этамиз. Суҳбатда компания фаолиятини ташкил қилишдаги илк қадамлар ҳақида сўз боради. Мамлакатимиз инвестиция сиёсатида ўтган ва яқин йиллардаги ўзгаришлари таҳлил қилиниб, миллий маҳсулотларни халқаро бозорларда илгари суриш бўйича мутахассис тавсиялари келтирилади. Шу билан бирга, экспорт соҳасида мавжуд муаммо ва уларни бартараф этиш юзасидан қарашлар тақдим этилади. ?қтисодий дипломатия имкониятлари, дунёдаги иқтисодий-ижтимоий ўзгаришлар фонида келгусида устувор аҳамият касб этадиган стратегик йўналишлар бўйича фикр алмашилади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net