Давлат хизматчилари даромадларини декларация қилишда халқаро тажриба ўрганилмоқда

21.02.2020 11:49

ТОШКЕНТ, 21 февраль. /«Дунё» АА/. Жорий йил сўнгига қадар хорижий мутахассисларни жалб этган ҳолда, давлат хизматчиларининг даромадлари ва мол-мулкини декларация қилиш тизими яратилади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири Давлат солиқ қўмитаси манбасига асосланиб.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида аҳолининг барча қатламларини коррупцияга қарши курашга жалб қилиш зарурлиги, бунда энг яхши мутахассислар иштирок этиши ва халқаро тажрибани ўрганиш зарурлиги қайд этилган эди.

Шунингдек, 2020 йил 11 февраль куни коррупцияга қарши курашиш ҳамда жамоатчилик назорати тизимини такомиллаштириш бўйича ўтказилган йиғилишда ҳам мамлакатимиз Президенти бу борада тегишли органлар олдига муҳим вазифалар қўйди.

Ушбу вазифалардан келиб чиқиб, мамлакатимизда давлат хизматчиларининг даромадлари ва мол-мулкини декларация қилиш тизими яратилади.

Tаъкидлаш жоиз, Ўзбекистон бундай декларация тизимини жорий этаётган биринчи давлат эмас. Ҳозирги кунда Давлат солиқ қўмитаси коррупцияга қарши курашишда ана шундай амалиёт жорий қилинган MДҲ мамлакатлари тажрибасини ўрганмоқда.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net