Давлат дастурининг ташқи сиёсат соҳасидаги устувор вазифалари мазмун-моҳияти – муҳокама марказида

10.07.2020 14:46

ТОШКЕНТ, 10 июль. /«Дунё» АА/. «Тараққиёт стратегияси» маркази томонидан ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалари координатори ва БМТ Тараққиёт дастури билан ҳамкорликда видеоконференция шаклида давра суҳбати ўтказилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Унда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари, тегишли вазирлик ва идоралар масъуллари, халқаро ташкилотлар вакиллари иштирок этди.

Тадбирда 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “?лм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастурида ташқи сиёсат соҳасида белгиланган устувор вазифалар аҳамияти муҳокама қилинди.

Давра суҳбатида Олий Мажлис Сенатининг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси раиси Равшанбек Алимов сўзга чиқиб, сўнгги уч йилда Ўзбекистонда рўй берган туб ўзгаришларга тўхталди. Хусусан, ташқи сиёсатда Президентимиз ташаббуси билан қўшни давлатларга нисбатан тинчлик, яхши қўшничилик, ўзаро манфаатли ҳамкорлик ва минтақавий барқарорликни мустаҳкамлаш каби тамойилларга асосланган янги йўналиш бошланганини таъкидлади. Бундан ташқари, ташқи сиёсий вазифаларни амалга оширишда парламентнинг ролини мунтазам ва изчил кучайтириш, парламент дипломатияси воситаларидан янада фаолроқ фойдаланиш юзасидан сўз юритди.

– Ҳозирги кунда тизимли равишда Олий Мажлис палаталарида хорижий парламентлар билан муносабатларда дўстлик гуруҳлари ташкил этилган бўлиб, уларнинг сони 40 тадан ошади, – деди сенатор Р.Алимов. – Ўтган йил давомида Сенат хорижий давлатлар парламентлари билан ўзаро алоқаларни сезиларли даражада диверсификация қилишга муваффақ бўлди. Шундай қилиб, Канада, Малайзия, Аргентина, Чехия ва бошқа давлатлар билан дўстлик гуруҳлари тузилди. Олий Мажлис ЕХҲТ Парламенти Ассамблеяси каби нуфузли парламентлараро ташкилотлар фаолиятидаги иштирокини қайта тиклади. Бундан ташқари, май ойида Сенат ва Қонунчилик палатасининг тегишли қўмиталари АҚШ билан ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилган қўшма йиғилишни, Ўзбекистоннинг миллий манфаатларини илгари суришда парламентнинг ролини кучайтиришга қаратилган “йўл харитаси” қабул қилганини алоҳида қайд этиш жоиз.

Бундан ташқари, давра суҳбатида Олий Мажлис Сенатининг Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси раиси Феруза Эшматова Давлат дастурида парламентнинг муҳим вазифалари белгилангани тўғрисида сўз юритди. Шунингдек, ушбу давра суҳбати мамлакатимизнинг асосий ташқи сиёсий вазифаларини амалга оширишнинг бориши ва ҳолатини яна бир бор ҳар томонлама таҳлил қилиш, Давлат дастури қоидаларини амалга ошириш механизмлари бўйича тавсиялар ишлаб чиқишга имкон бериши таъкидланди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net