Даниялик ватандош Ўзбекистонга сармоя киритиш учун инвесторни жалб қилмоқда

30.07.2020 10:26

БРЮССЕЛЬ, 30 июль. /“Дунё” АА/. Ўзбекистоннинг Бельгия Қироллигидаги элчихонаси томонидан «Beumer Group A/S» компанияси етакчи муҳандиси, даниялик ватандош Д.Бавабеков ва унинг ҳамкори «NTC Arhus Aps» компания раҳбари С.Тамболи билан онлайн-мулоқот ўтказилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Мулоқотда Самарқанд вилояти Қўшработ тумани ҳокими ўринбосари Ш.Раззоқов ҳам иштирок этди.

Тадбир аввалида нутқ сўзлаган элчихона катта маслаҳатчиси Р.Маматов мамлакатимизга хорижий инвестицияларни кенг жалб қилиш, чет эл бренд компанияларининг ваколатхоналарини очиш, қўшма корхоналарни кўпайтириш орқали республикамизда ишсизлик даражасини камайтириш ва экспорт ҳажмини оширишга кенг эътибор қаратилаётганини таъкидлади. Бунда чет элларда яшаётган ва бой илмий тажрибага эга ватандошларнинг ўрни юқори экани қайд этилди.

Самарқанд вилояти Қўшработ тумани ҳокими ўринбосари Ш.Раззоқов республикамизда хорижий ва маҳаллий тадбиркорларга яратилаётган қулайликлар, тадбиркорлик фаолиятини юритишдаги ҳуқуқ ва эркинликлар ҳамда қонунчилик билан белгиланган кафолатлар ҳақида маълумот берди. Туманнинг иқлим шароити, деҳқончилик ва чорвачилик имкониятлари юзасидан ахборот берди.

Таъкидланганидек, сўнгги икки йилда туманда Туркия, Хитой, Ҳиндистон ва бошқа мамлакатларидан чет эл сармоядорлари фаол бизнес юритишга киришди. Шундай бўлса-да, бугунги кунда ҳудудда фойдаланиш учун юқори ҳосилдорликка эга майдонлар мавжуд. Туман қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, жумладан, узум етиштириш бўйича етакчи ўринларда туради. Туманда беш минг гектар майдонда узум етиштирилади ва кейинги йил ўн минг гектарга етказиш режалаштирилган. Маҳсулотлар асосан МДҲ мамлакатлари ва Хитойга экспорт қилинади.

Музокаралар чоғида инвестор С.Тамболи ва ватандош Д.Бавабеков жорий йилнинг август-сентябрь ойларида туманда бўлиб, унинг имкониятлари билан танишиш истагини билдирди. ?нвестор туманда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ва тўғридан-тўғри Европага экспорт қилишни режалаштирган.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net