ТОШКЕНТ, 3 февраль. /«Дунё» АА/. Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2020 йилда мамлакатимизда фаолият юритаётган корхоналар томонидан 36,2 трлн. сўм қийматга тенг бўлган тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқарилган, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
2019 йилга нисбатан ўсиш суръати 115,4 фоизни ташкил этди.
Тўқимачилик корхоналари томонидан республика миқёсида ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг жами ҳажмида энг юқори улушга эга бўлган ҳудудлар қуйидагича:
Фарғона вилояти – 15,2 %
Самарқанд – 9,8 %
Тошкент вилояти – 9,7 %
Тошкент шаҳри – 9,0 %