ТОШКЕНТ, 14 декабрь. /«Дунё» АА/. Бугун “Ўзэкспомарказ” миллий кўргазмалар мажмуасида Республика тармоқлараро саноат ярмаркаси ўз ишини бошлади, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Унинг очилишида Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов сўзга чиқди.
Кўргазма 18 декабрга қадар давом этади.
Ярмаркадан кўзланган асосий мақсад мамлакатимизнинг кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субектлари билан йирик саноат ва ҳудудий корхоналари ўртасидаги тармоқлараро саноат кооперациясини янада кенгайтиришдан иборат.