Буюк Британиянинг “Pride in Food” компанияси билан видеоконференция ташкил этилди

10.05.2020 12:29

ТОШКЕНТ, 10 май. /“Дунё” АА/. Ўзбекистондан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини импорт қилувчи Буюк Британиянинг “Pride in Food” компанияси вакиллари билан видеoконференция алоқа шаклида музокаралар ўтказилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири “Ўзстандарт” агентлиги манбасига асосланиб.

Тадбир мамлакатимизнинг Буюк Британиядаги элчихонаси кўмагида “Ўзстандарт” агентлиги биносида онлайн тарзда ташкил қилинди.

Суҳбат чоғида маҳсулотларни Буюк Британияга экспорт қилиш истагини билдирган мамлакатимиз корхоналарига ташқи бозорларга сифатли ва рақобатбардош тайёр маҳсулотларни етказиб бериш билан боғлиқ халқаро талаб ва меъёрлаш ҳақида маълумот берилди.

Маҳаллий корхоналарда халқаро стандартларга мувофиқ сифат тизимларини жорий этиш, маҳсулотларнинг умумэътироф этилган сертификатларга эга бўлишига кўмаклашиш масалалари муҳокама қилинди.

Республикамиздаги маҳаллий қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчи корхоналарда халқаро “Global G.A.P.” ва органик стандартлар жорий этилгани қайд этилди. Халқаро талаблар асосида етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини Буюк Британия бозорларига кириб боришини таъминлаш имкониятлари кўриб чиқилди. Шунингдек, Буюк Британияда маҳсулотларга бўлган талаб ва таклифни ўрганиш бўйича фикр алмашилди.

Музокаралар натижасида мамлакатимиздаги экспортёр корхоналар фаолияти, уларда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар бўйича каталогларни инглиз тилида тайёрлаб, “Pride in Food” компаниясига тижорат таклифларини тақдим этишга келишиб олинди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net