Бухорода Ўзбекистон-Саудия Арабистони бизнес-форуми ва Ўзбекистон-Саудия Арабистони ишбилармонлар кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтди

24.01.2021 14:42

ТОШКЕНТ, 24 январь. /«Дунё» АА/. Бухоро шаҳрида кеча Саудия Арабистони Подшоҳлиги делегациясининг Ўзбекистон Республикасига ташрифи доирасида Ўзбекистон-Саудия Арабистони бизнес-форуми ва Ўзбекистон-Саудия Арабистони ишбилармонлар кенгашининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди. Тадбирлар Ўзбекистон Республикаси ?нвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда Саудия Арабистони Подшоҳлиги ?нвестициялар вазирлиги томонидан ташкил этилди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

?ТСВ маълум қилишича, анжуманларда Саудия Арабистони томонидан Саудия Арабистони Подшоҳлиги инвестициялар вазири Холид Ал-Фалиҳ, Энергетика вазирлиги, Саноат ва минерал ресурслар вазирлиги, Саудия Арабистони Савдо-саноат палаталари Кенгаши, Саудия Арабистони Марказий банки, Саудия Арабистони экспорт-импорт банки, Саудия Арабистони тараққиёт жамғармаси ҳамда "Acwa Power", "Saudi Aramco", "Al-Bassam Petroleum Equipment", "Salic", "Bahri", "Elm", "Bait-Al Batterjee", "Ma’aden", "Saudi Airlines" каби 30 яқин йирик компаниялар раҳбарияти, Ўзбекистон томонидан эса Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков, ?нвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Транспорт вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, шунингдек, бошқа идоралар ва тармоқ бирлашмалари раҳбарлари ҳамда хусусий сектор вакиллари иштирок этди.

Тадбирлар давомида Ўзбекистон томони Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ўртасидаги ишончга асосланган муносабатларнинг юқори даражада эканлиги боис энергетика, кимё ва озиқ-овқат саноати, шунингдек, хизмат кўрсатиш соҳаларида бугунги кунда йирик лойиҳалар биргаликда амалга оширилаётганлигини таъкидлади.

Ўз навбатида, томонлар эришилган келишувларни тўлиқ ва ўз вақтида ҳаётга татбиқ этишга йўналтирилган икки томонлама келишувларни амалга оширишга изчил ёндашиш билан бирга, Ўзбекистонда хорижий капитал учун яратилган қулай шарт-шароитларни ҳисобга олиб, инвестиция, савдо-иқтисодий соҳалардаги тизимли ўзаро манфаатли ҳамкорликка ўтиш истиқболларини қайд этди.

Саудия Арабистони томони Ўзбекистонда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар суръати ва самарадорлиги ҳамда шу муносабат билан икки томонлама инвестиция ва савдо соҳасида ҳамкорликни рағбатлантириш учун очилаётган кенг имкониятларга юқори баҳо берди. Саудия Арабистони инвестициялар вазири икки мамлакат ўртасидаги инвестиция ва иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш бўйича изчил амалий чора-тадбирларни кўришга содиқлигини билдирди.

Шу нуқтаи назардан, томонлар Ўзбекистон-Саудия Арабистони тадбиркорлик кенгашининг ташкил этилишини икки мамлакат хусусий бизнес вакиллари ўртасида узоқ муддатли алоқаларни йўлга қўйиш, Ўзбекистон-Саудия Арабистони бизнес ҳамкорлиги учун қулай шарт-шароитлар яратиш ҳамда қўшма лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш ва илгари суришнинг ишончли платформаси бўлишини олқишлади.

Бизнес-форум давомида нефть-газ ва нефть-кимё саноати, машинасозлик, электротехника, озиқ-овқат ва тўқимачилик саноати, чарм-пойабзал саноати, ипакчилик, инфратузилмавий қурилиш ва туризм каби истиқболли соҳаларда ҳамкорликни ривожлантириш учун мавжуд бўлган салоҳият очиб берилди. Шунингдек, саудиялик инвестор ва тадбиркорлар Ўзбекистонда тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиш ва қўллаб-қувватлаш учун яратилган шарт-шароитлар, давлат активларини хусусийлаштириш ва давлат иштирокидаги корхоналарни трансформация қилиш, шунингдек, инвесторлар ҳуқуқларини ҳимоялаш, экспортни рағбатлантириш ва бизнес юритиш учун шароитларни яхшилаш бўйича жорий этилган механизмлар тўғрисида батафсил маълумотга эга бўлди.

?штирокчилар Ўзбекистонда инвестиция ва ташқи савдо фаолиятини амалга ошириш учун муайян секторда яратилган шарт-шароитлар билан тўлиқ танишиш, ҳамкорликнинг умумий манфаатлари ва истиқболларини муҳокама қилиш ва келгусида биргаликда тайёрлаш учун аниқ лойиҳавий таклифларни кўриб чиқиш имконига эга бўлди. Аниқ йўналишлар ва лойиҳалар бўйича ҳамкорликнинг амалий жиҳатларини муҳокама қилиш мақсадида "G2B" ва "B2B" шаклларида учрашувлар ўтказилди.

Форум якунлари бўйича Саудия Арабистони Савдо-саноат палаталари Кенгаши ва Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ўртасида Қўшма тадбиркорлик кенгашини ташкил этиш бўйича ҳамкорлик қилиш тўғрисида Битим, "Uzbekistan airways" АЖ ва "Flynas" компанияси ўртасида туризмни ривожлантириш тўғрисида ўзаро англашув Меморандуми ҳамда  Ўзбекистондаги ?слом цивилизацияси маркази ва подшоҳ Файсал номидаги ?слом тадқиқотлари маркази ўртасида ўзаро англашув Меморандуми имзоланди.

25 январь кунига қадар икки мамлакат ишбилармонлар доиралари вакиллари ўртасида тўғридан-тўғри алоқаларни ўрнатиш бўйича ишлар давом этади. Бунинг натижасида геология, энергетика, нефть-кимё, кимё, металлургия саноати, қишлоқ хўжалиги, фармацевтика, электротехника, соғлиқни сақлаш, ахборот-коммуникация сектори ва туризм соҳаларида аниқ лойиҳаларни амалга ошириш бўйича дастлабки келишувларга эришиш кутилмоқда.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net