Бухорода тўғридан-тўғри истеъмолга чиқариладиган олтингугуртсиз табиий газ захираси аниқланди

26.02.2020 11:12

БУХОРО, 26 февраль. /«Дунё» АА/. Бухоро вилоятида тўғридан-тўғри истеъмолга чиқариладиган олтингугуртсиз табиий газ захираси аниқланди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири «Ўзбекнефтгаз» акциядорлик жамияти манбасига асосланиб.

«Газли» нефть-газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли «Учқир» газоконденсат конидаги 203-сонли қудуқнинг 14-қатламида, яъни 1638-1628 метр, 1618-1616 метр чуқурликда бурғулаш ишлари ўтказилиб, таъмирлаш ишлари олиб борилди. Бунинг натижасида фаолияти тугатилган қудуқда олтингугуртсиз табиий газ захираси мавжудлиги аниқланди. Ҳозирги кунга келиб кунлик 100 минг метр куб миқдорида саноат миқёсидаги табиий газни қазиб олиш ишлари йўлга қўйилди.

Маълумот ўрнида, 1968 йилда очилган қудуқ 2011 йилгача тўлиқ фаолият юритган. Айни пайтда коннинг аниқланган 14-қатламидан олинаётган олтингугуртсиз табиий газ қўшимча қайта ишлашни талаб қилмайди ва истеъмолга тўғри йўналтириш мумкин.

 

Фото: Ўзбекнефтгаз

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net