Бухоро вилоятини саноат ва иқтисодий жиҳатдан ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди

01.07.2021 12:27

ТОШКЕНТ, 1 июль. /«Дунё» АА/. Кеча Бухоро шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Сардор Умурзоқов бошчилигида вазирлик, идора, тармоқ бирлашмалари, тижорат банклари раҳбарлари ҳамда Бухоро вилоятининг барча туман ва шаҳарлари ҳокимлари, уларнинг ўринбосарлари, сектор раҳбарлари билан кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди. Унда давлатимиз раҳбарининг вилоятга ташрифи чоғида берилган кўрсатмалари, Ҳукумат комиссиясининг жойларга чиқиб, тадбиркорлар билан учрашувларида берилган топшириқлари, шунингдек, вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни янада рағбатлантириш борасидаги долзарб вазифаларининг ижроси масалалари муҳокама қилинди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

?нвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (?ТСВ) маълумотига кўра, учрашувда саноат, қишлоқ хўжалиги ва хизмат кўрсатиш тармоқларини ривожлантириш бўйича биринчи даражали вазифалар белгилаб олинди. Тегишли идора ва тармоқ бирлашмалари раҳбарларига вилоятнинг туман ва шаҳарларига чиққан ҳолда, юқори қўшимча қийматга эга саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш бўйича янги инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш топширилди. Шунингдек, ҳудудий инвестиция дастури доирасида тасдиқланган қатор лойиҳалар ҳаётга татбиқ этилишини жадаллаштириш бўйича амалий чора-тадбирлар кўриш юзасидан кўрсатмалар берилди.

?нфратузилмавий қурилиш масалалари кўриб чиқилди. Жумладан, Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки иштирокида Бухоро вилоятида амалга оширилаётган ичимлик суви таъминоти ва оқова сувлар тизимларини модернизация қилиш ҳамда автомобиль йўлларини реконструкция қилиш бўйича лойиҳаларнининг рўёбга чиқарилиши ўрганилди. Масъул раҳбарлар бажарилган ишлар бўйича ҳисоботларни тақдим этдилар ва яқин истиқболдаги режалари ҳақида сўз юритдилар. Тасдиқланган жадвалларнинг ўз вақтида бажарилишини ва тегишли иш сифатини таъминлаш топширилди.

Йиғилиш давомида туман ва шаҳар ҳокимлари ҳамда Бухоро вилояти сектор раҳбарлари бугунги кундаги долзарб муаммолар ҳақида сўз юритдилар. Республика ва вилоят миқёсидаги раҳбарларга уларни ҳал этиш бўйича аниқ амалий чора-тадбирлар кўриш топширилди.

Вилоятда саноат тармоқларини ривожлантириш, тадбиркор ва экспортчиларга амалий ёрдам кўрсатиш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари самарадорлигини ошириш, маҳаллаларни комплекс ривожлантириш, аҳоли бандлигини ошириш ва янги иш ўринлари яратиш билан боғлиқ қатор масалалар ҳам кўриб чиқилди.

Йиғилиш якунида мутасадди раҳбарларга кўриб чиқилган йўналишларда вазифаларни сифатли ва ўз вақтида бажариш юзасидан манзилли кўрсатмалар берилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net