Бухоро вилоятида биринчи иссиқлик электр станцияси ишга туширилди

05.01.2022 09:29

ТОШКЕНТ, 5 январь. /«Дунё» АА/. Янги йилнинг илк кунида  Туркиянинг «Aksa Enerji» компанияси томонидан Бухоро вилояти Бухоро туманида қурилган,  қуввати 270 МВт бўлган газ-поршенли иссиқлик электр станциясининг илк қурилмаси ишга туширилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Энергетика вазирлиги маълумотига кўра, ҳозирда мазкур станцияни Ўзбекистоннинг ягона электр тармоғига улаш бўйича ишлар жадаллаштириляпти. Станция яқин 2-3 кун ичида тармоққа қувват узатишни бошлайди.

Ушбу иссиқлик электр станцияси Бухоро вилоятида биринчиси ҳисобланади. Станция йилига 2,2 миллиард киловатт-соат электр энергияси ишлаб чиқаради.

Лойиҳа қурилмаларининг фойдали иш коэффициентининг юқорилиги ҳисобига йиллик 260 миллион метр куб табиий газ тежалади. Тежалган табиий газ ҳисобидан қўшимча 900 миллион киловатт-соат электр энергияси ишлаб чиқариш имконияти яратилади.

Қурилиш давомида 500 нафар ишчи-ходим фаолият юритган бўлса, лойиҳа ишга тушиши натижасида 100 нафар янги иш ўрни яратилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net