Бухоро вилояти делегацияси Санкт-Петербургда учрашувлар ўтказди

03.03.2020 12:03

САНКТ-ПЕТЕРБУРГ, 3 март. /«Дунё» АА/. Бухоро вилояти делегацияси амалий ташриф билан Санкт-Петербургга келди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Ташрифдан кўзланган мақсад – Ленинград вилояти раҳбарияти билан учрашиб, Ўзбекистон билан Россия ўртасида II минтақалараро иқтисодий ҳамкорлик форумини ўтказиш масалалари муҳокама қилинди.

Ленинград вилояти иқтисодий ривожланиш агентлигида Бухоро вилоятининг иқтисодий ва сайёҳлик салоҳияти тақдимоти ўтказилди.  Шунингдек, минтақалар ўртасида икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш юзасидан фикр алмашилди.

Бундан ташқари, Санкт-Петербург ва Ўзбекистон ишбилармон доиралари вакиллари иштирокида тадбиркорлик, истеъмол бозори, хусусан, енгил саноат ва тўқимачилик маҳсулотларини етказиб бериш соҳасида шерикликни ривожлантиришга бағишланган давра суҳбати ташкил этилди.

Сафар давомида Бухоро вилоят делегациясининг Ленинград вилояти губернатори A.Дрозденко билан учрашуви бўлиб ўтди.

A.Дрозденко Ленинград вилояти ва Ўзбекистон кўплаб соҳаларда, жумладан, иқтисодиёт, туризм ва таълим йўналишларида қўшма лойиҳалар ишлаб чиқилаётганини қайд этди.

Ленинград вилояти саноатчилари ва тадбиркорлари уюшмаси президенти A.Габитов билан мулоқотда иқтисодий алоқаларни янада фаоллаштириш таклиф қилинди.

А.Габитовнинг билдиришича, вилоятда Ўзбекистон маҳсулотларига талаб юқори.

Ташриф доирасида мамлакатимиз вакиллари Санкт-Петербургдаги «Renaissance Construction» қурилиш-монтаж корхонасида ишлаётган Ўзбекистон фуқаролари билан ҳам учрашди. Ушбу компанияда 2 мингга яқин юртдошимиз вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириб келмоқда.

Суҳбатда иш берувчилар томонидан меҳнат фаолиятини олиб бораётган ватандошлар ҳуқуқлари бузилишининг олдини олиш билан боғлиқ саволларга жавоб қайтарилди.

Ташриф натижасида таълим соҳасидаги муносабатларни ривожлантириш мақсадида Санкт-Петербург давлат педиатрия тиббиёт университети билан Абу Али ?бн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net