«Бухоро агро» эркин иқтисодий зонаси ҳудудидаги иссиқхона хўжаликларининг фаолияти қўллаб-қувватланади

20.01.2022 09:57

ТОШКЕНТ, 20 январь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «?ссиқхона хўжаликлари фаолиятини самарали ташкил этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Ҳужжатда мамлакатда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, иссиқхона хўжаликларини молиявий соғломлаштириш, экспортбоп ва рақобатбардош қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини узлуксиз етиштириш ҳамда қишлоқ жойларида аҳоли бандлигини таъминлаш ва даромад олишга янада қулай шароит яратиш, хусусан,  «Бухоро агро» эркин иқтисодий зонасидаги муаммоли иссиқхона хўжаликлари фаолиятини  қўллаб-қувватлаш вазифалари белгиланган.

Ушбу қарор билан «Бухоро агро» эркин иқтисодий зонасидаги муаммоли иссиқхона хўжаликлари фаолиятини ўрганиш бўйича Республика ишчи гуруҳи ташкил этилди ва  унинг таркиби тасдиқланди.

Қайд этилганидек, Республика ишчи гуруҳи икки ҳафта муддатда «Бухоро агро» эркин иқтисодий зонасидаги иссиқхона хўжаликлари моддий-техника базасини, иқтисодий аҳволини ва инфратузилма билан таъминланганлик даражасини ўрганиб чиқади.

Қарор билан «Бухоро агро» эркин иқтисодий зонасидаги иссиқхона хўжаликларига, давлат дастурлари доирасида ҳамда давлат қарзи эвазига жалб қилинадиган ресурслар ҳисобидан ажратиладиган кредитлар муддати 7 йилдан 10 йилгача этиб белгиланди ва мазкур иссиқхона хўжаликларига илгари ажратилган кредит муддатлари тегишли равишда 3 йилгача узайтирилди.

Бундан ташқари, хорижий валютада ажратилган кредитларни миллий валютада қайта расмийлаштириш ҳамда амалдаги компенсация тақдим этиш тўғрисидаги шартномалари мавжуд бўлган тадбиркорлик субъектларига фоиз харажатларининг 5 фоиздан ошмаган қисми Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси ҳисобидан қоплаб берилади.

Шунингдек, ҳужжатда Ўзбекистон Президентининг «Мева-сабзавотчилик соҳасини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, тармоқда кластер ва кооперация тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида белгиланган маблағлар ҳисобидан «Бухоро агро» эркин иқтисодий зонасидаги иссиқхона хўжаликларига экинларни етиштириш учун ҳосил қийматининг 50 фоизигача йиллик 14 фоиз  ставкада 6 ойлик имтиёзли давр билан 12 ой муддатга кредитлар ажратиш чоралари кўрилиши   таъкидланган.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net