Бўстонлиқда қуввати 76 мегаватт бўлган янги ГЭС қурилмоқда

04.03.2020 11:19

ТОШКЕНТ, 4 март. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 31 январдаги «Чотқол дарёсида Қуйи Чотқол ГЭС қурилиши» инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан, «Ўзбекгидроэнерго» акциядорлик жамияти томонидан Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ тумани Чотқол дарёси ҳудудида қурилиш ишлари қизғин давом эттирилмоқда, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири Энергетика вазирлиги манбасига таяниб.

Ушбу ГЭСда ҳар бирининг қуввати 19 МВт бўлган 4 та гидроагрегат ўрнатиш мўлжалланган. ?ншоотнинг умумий қуввати 76 МВт бўлиб, йиллик ўртача электр энергияси ишлаб чиқариш ҳажми 282 миллион киловаттга тенг.

Бугунги кунда Қуйи Чотқол ГЭС объектида қурилиш ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда. Хусусан, объектда туннель қурилиши юқори суръатларда давом эттирилмоқда.

Асосий мақсад – ГЭС тўғони қурилиши ишларини бошлаш, келгуси эксплуатация жараёнларида ҳам туннель орқали сувнинг йўналишини вақтинча бошқа томондан йўналтириб туришга шароит яратишдир.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net