Бугун Тошкентда «Ўзбекистон энергетика форуми – UEF 2022» ўз ишини бошлади

23.06.2022 17:15

ТОШКЕНТ, 23 июнь. /«Дунё» АА/.  Бугун пойтахтимиздаги  «Hilton Tashkent city» меҳмонхонасида «Ўзбекистон энергетика форуми – UEF 2022» ўз ишини бошлади, деб хабар бермоқда «Дунё»  АА мухбири.

Энергетика вазирлиги маълумотига кўра, Форум доирасида 24-халқаро «Ўзбекистон нефть ва гази – OGU» ва 2-халқаро энергетика анжуманлари ўтказилади.

Халқаро тадбирда 15 дан ортиқ мамлакатдан маърузачилар, 200 дан ортиқ делегат, хусусан, Озарбайжон, Буюк Британия, Германия, ?талия, Қозоғистон, БАА, Россия, Саудия Арабистони, АҚШ, Франция, Япония каби мамлакатлардан келган соҳа мутахассислари ва экспертлар иштирок этмоқда.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net