Б.?шнаев: Биз Ўзбекистоннинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида иштирок этишдан маммунмиз

04.08.2020 18:22

БРЮССЕЛЬ, 4 август. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикасининг Бенилюкс мамлакатларидаги элчихонаси хорижда истиқомат қиладиган, юқори билим ва малакага эга бўлган ватандошлар билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш  мақсадида Данияда истиқомат қилувчи — «Siemens Gamesa Renewable Energy A/S» компаниясининг йирик лойиҳалар бўйича иш бошқарувчиси Б.?шнаев билан видеомулоқат  ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Видеоконференция аввалида ваколатхона раҳбари Дилёр Ҳакимов бугунги кунда хорижда истиқомат қилаётган, амалий тажриба ва юқори малакага эга бўлган ватандошлар билан доимий мулоқот қилиш ҳамда улар билан ҳамкорликни фаоллаштириш ваколатхонанинг асосий вазифаларидан бири эканини қайд этиб, бу борада амалга оширилаётган ишлар, келгусидаги режалар хусусида маълум қилди. Шунингдек, хорижда истиқомат қилаётган ватандошлар билан ҳамкорлик соҳасида Ўзбекистон Республикаси давлат сиёсати Концепциясининг мақсад ва вазифаларига ҳам алоҳида тўхталиб ўтди.

Дипломатик ваколатхона раҳбари мамлакатимизда тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш, экспорт ҳажмини ошириш ҳамда инвестиция жалб қилишда фаол иштирок этаётган ватандошларнинг алоҳида рўйхати («Олтин дафтар») шакллантирилганлигини таъкидлади.

Б.?шнаев сўнги уч-тўрт йил ичида республикамиз раҳбарияти томонидан хорижда истиқомат қилаётган ватандошларга қаратилаётган эътиборни юксак баҳолади. У мамлакатда яратилаётган шарт-шароитлар ҳамда хорижий мамлакатлар билан савдо-иқтисодий, инвестициявий, транспорт-коммуникация ва маданий-гуманитар алоқаларни мустаҳкамлашда ватандошларнинг бевосита иштирок этаётганидан мамнунлигини билдирди. Хориждаги ватандошлар билан яқиндан мулоқот қилиш, уларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини амалга оширишга кўмаклашиш бўйича хориждаги дипломатик ваколатхоналар ва консуллик муассасаларининг фаолиятини алоҳида қайд этди.

Жумладан, жорий йил 3-4 январь кунлари Тошкент шаҳрида ўтказилган «Умид» фонди битирувчиларининг биринчи халқаро конференциясида консуллик округида истиқомат қиладиган 4 нафар ватандош билан иштирок этганини ва республикамиздаги вазирлик ҳамда идораларининг раҳбарлари билан бевосита мулоқотда бўлганини таъкидлади.

Ҳозирги кунда Б.?шнаев Ўзбекистонда энергетика йўналишида вазирлик ва идоралар фаолиятига кўмаклашиш, шамол энергияси бўйича турли лойиҳалар яратишда фаол иштирок этмоқда. Шунингдек, у «Буюк келажак» МННО билан хорижий эксперт сифатида ҳамкорлик қилиб келмоқда.

Б.?шнаев ўн беш йилдан бери Данияда яшайди. Дунё бўйича шамол энергияси ишлаб чиқаришда биринчи ўринларда турувчи «Siemens Gamesa Renewable Energy A/S» компаниясида йирик стартап лойиҳалар бўйича иш бошқарувчи ҳисобланади. 

— Бугунги видеомулоқотга таклиф қилганингиз ва фикр-мулоҳазаларимни баён қилиш учун имкон берилганлигидан мамнунлигим билдираман, — деди ?.?шнаев. — Шу билан бирга, келгусида Ўзбекистоннинг тегишли вазирлик ва идоралари билан ҳамкорликни мустаҳкамлашга тайёрлигимни маълум қиламан. ?мкон қадар бизга қаратаётган эътиборни оқлашга, Ўзбекистоннинг  янада ривожланишида бор куч ва салоҳиятимни сафарбар этишга ҳаракат қиламан.

Шу ўринда таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Республикасининг Бенилюкс мамлакатларидаги элчихонаси хорижда истиқомат қиладиган ва юқори билим ва малакага эга бўлган ватандошлар билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва улар билан яқиндан мулоқот қилиш, шунингдек, мамлакатимизда турли вазирлик ва идораларга ишга таклиф қилиш бўйича фаол ишлар олиб бормоқда.

Хусусан, 2019 йил 5 нафар ватандош Ўзбекистонда вазирлик ва идораларга турли лавозимларга тайинланган. 2020 йил 5 нафар ватандошларнинг номзодлари республикамизнинг турли вазирлик ва идораларга тавсия қилинган.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net