Бишкекда «Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон» темир йўлини қуриш лойиҳаси муҳокама қилинди

18.06.2020 12:23

Б?ШКEК, 18 июнь. /«Дунё» АА./ Чоршанба куни Қирғизистон Республикаси Президенти Сооронбай Жээнбеков темир йўл саноатини ривожлантиришга бағишланган махсус йиғилиш чоғида мамлакатнинг транспорт соҳасидаги энг йирик ва стратегик лойиҳалардан бири — «Хитой - Қирғизистон – Ўзбекистон» темир йўлининг қурилишининг мухимлигини таъкидлади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири Қирғизистоннинг «Кабар» миллий ахборот агентлиги маълумотига асосланиб.

«Кабар»  манбасига кўра, учрашувда ташқи ишлар, транспорт ва йўл вазирликлари, шунингдек, «Қирғизистон темир йўллари» компанияси раҳбарлари иштирок этган.

Учрашувда темир йўл лойиҳаларини амалга ошириш тўғрисида маълумот берилган. Хусусан, Хитой, Қирғизистон ва Ўзбекистонни боғлайдиган темир йўл қурилиши лойиҳаси муҳокама қилинган.

Қирғизистон раҳбари учрашув иштирокчилари эътиборини мамлакатнинг темир йўл инфратузилмасини модернизация қилишни жадаллаштириш зарурлиги ва темир йўл транспорти орқали йўловчи ҳамда юк ташиш соҳасида рақамли ташаббусларни амалга оширишни давом эттиришга қаратди, деб ёзади «Кабар».

Мутахассисларга кўра, «Хитой - Қирғизистон – Ўзбекистон» темир йўли ишга тушгач, Хитойни энг қисқа йўл билан Европа ва Яқин Шарқ мамлакатлари билан боғлайди. Мавжуд йўналишларга қараганда масофа 900 километрга, юкларни етказиб бериш муддати 7-8 кунга қисқаради. Ушбу лойиҳа истиқболлари яқинда ишга тушган «Қашғар – ?ркиштом–Ўш–Андижон–Тошкент» автомобиль йўлаги орқали намоён бўлмоқда. Бу йўл Марказий Осиёдан автомобиль транспорти воситаларининг Хитойга тезроқ киришига имкон берди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net