Беларусь – Ўзбекистон аграр форуми бўлиб ўтмоқда

25.02.2020 10:55

ТОШКЕНТ, 25 февраль. /«Дунё» АА/. Тошкент шаҳридаги «Наврўз» қабуллар уйида Беларусь-Ўзбекистон аграр форуми бўлиб ўтмоқда. Унда икки мамлакатнинг қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилари ва қайта ишловчилари, чакана савдо билан шуғулланувчи тадбиркорлар иштирок этмоқда, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Форум очилишида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов, Беларусь Республикаси Бош вазири ўринбосари Владимир Дворник қатнашди.

Форум иши давомида Беларусь агросаноати ва машинасозлиги корхоналари маҳсулотлари кўргазмаси бўлиб ўтмоқда.

?штирокчилар ҳамкор мамлакатнинг аграр соҳада экспорт имкониятлари, агросаноат комплексларини ривожлантиришдаги устувор вазифалар, икки мамлакат ўртасида қишлоқ хўжалиги ва машинасозлик, шунингдек, агросаноат бошқа йўналишларида ҳамкорлик истиқболлари билан яқиндан танишиш имконига эга бўлишмоқда. 

Тадбирда асосий эътибор қишлоқ хўжалиги машинасозлиги, наслли чорвачилик ҳамда сут-товар фермалари, сабзавот омборлари ва қайта ишлаб чиқаришни лойиҳалаштириш, илғор ишланмалар, гўшт ва сут маҳсулотларини ишлаб чиқариш, энергия ҳамда ресурсларни тежашда тажриба алмашиш масалаларига қаратилган.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net