Бахмалда ?талия сармояси асосида «BMB – Opera zafferano» қўшма корхонаси рўйхатга олинди

02.03.2020 11:03

Ж?ЗЗАХ, 2 март. /«Дунё» АА/. ?талия компанияси Бахмал туманида заъфарон етиштириш борасидаги лойиҳани бошлади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири вилоят ҳокимлиги манбасига таяниб.

Куни кеча италиялик инвесторларнинг “Opera ASR” компанияси билан Ўзбекистоннинг “BMB trade” компанияси ҳамкорлигида “BMB – Opera zafferano” қўшма корхонаси ташкил этилди.

Корхона 400 гектар ер майдонида заъфарон доривор ўсимлиги етиштириш билан шуғулланади. Корхонани давлат рўйхатидан ўтказиш Бахмал туман давлат хизматлари маркази томонидан туман ҳокимлигида сайёр тартибда амалга оширилди. Лойиҳанинг умумий қиймати 25 миллион АҚШ долларини ташкил этади.

Заъфарон бугунги кунда фармацевтика ва парфюмерия соҳаларида харидоргир ҳисобланади. Халқаро бозорда 1 килограмм сифатли заъфарон маҳсулотининг нархи 8 мингдан 30 минг еврогача баҳоланади. 

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net