Бахмал тумани яқин йилларда заъфарон етиштириш бўйича йирик марказлардан бирига айланиши мумкин

21.05.2020 13:33

Р?М, 21 май. /“Дунё” АА/. Ўзбекистоннинг ?талиядаги элчихонаси ва “BMB Trade Group” корхонаси вакиллари ?талиянинг “Opera SRL” компанияси президенти Паоло Де Анжелис билан онлайн музокаралар олиб борди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Унда Жиззах вилоятининг Бахмал туманида заъфарон етиштириш, уни қайта ишлаш ва ?талияга экспорт қилиш бўйича инвестициявий лойиҳани амалга ошириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Таъкидланганидек, лойиҳа икки томонлама савдо-иқтисодий ҳамкорлик кун тартибидаги муҳим лойиҳалардан биридир. Лойиҳанинг амалга оширилиши ?талиянинг илғор тажриба ва технологияларини жорий этиш имконини беради, шунингдек, Ўзбекистонда доривор ўсимликлар кластерини ташкил этиш борасида стратегик шерикликни ривожлантиришда муҳим аҳамиятга эга.

Видеоконференцияда ўзаро ҳамкорлик тўғрисида шартнома имзолангандан буён амалга оширилган ишлар, биргаликдаги саъй-ҳаракатлар ҳақида маълумот алмашилди.

Шунингдек, лойиҳани молиялаштиришни бошлаш, ?талиядан заъфарон тугунаклари ва замонавий асбоб-ускуналар олиб кириш, ер майдонларини экишга тайёрлаш билан боғлиқ ишлар муҳокама қилинди.

П.Анжелиснинг сўзларига кўра, ?талия томони кейинги 5 йилда Жиззах вилоятининг Бахмал туманида заъфарон етиштириш ва қайта ишлаш бўйича жаҳоннинг йирик халқаро марказларидан бирини яратиш ниятида.

Мулоқот чоғида мамлакатимиз вакиллари COVID-19 пандемияси билан боғлиқ чекловлар шароитида италиялик ҳамкорларнинг лойиҳани амалга оширишга қаратган алоҳида эътиборини юқори баҳолади.

Видеоконференция якунида инвестиция лойиҳасини рўёбга чиқариш бўйича мақсадларга эришиш учун барча куч ва имкониятларни сафарбар қилишга келишиб олинди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net