Барқарор ривожланиш мақсадлари ҳафталигига старт берилди

10.06.2021 17:01

ТОШКЕНТ, 10 июнь. /«Дунё» АА/. Олий Мажлис қўмиталари ва Парламент комиссияси томонидан 10 июндан 20 июнгача ўтказиладиган «Барқарор ривожланиш мақсадлари ҳафталиги»га старт берилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Олий Мажлис Сенатидан маълум қилинишича, ҳафталик доирасида туркум “давра суҳбат”лари ўтказилиб, уларда Ўзбекистон томонидан қабул қилинган ҳар битта мақсад, яъни 16 та мақсад, шу жумладан, 125 та вазифа бўйича олиб борилаётган ислоҳотлар, мавжуд муаммолар муҳокама қилинади.

Ҳафталик ҳар битта мақсад ва вазифалар бўйича муҳим масалаларни муҳокама қилиш, мавжуд муаммоларни танқидий кўриб чиқиш, энг асосийси, тезкор ва истиқболда ҳал этилиши лозим бўлган долзарб масалалар бўйича таклифларни ишлаб чиқишда мулоқот майдони бўлади.

 Бундан ташқари, 23-24 июнь кунлари дунё тарихида илк маротаба Бухоро шаҳрида «Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишда парламентлараро глобал ҳамкорлик» мавзусида халқаро форум ўтказилади.

Миллий, хорижий парламентлар, халқаро ва парламентлараро ташкилотлар, Ёшлар парламентлари, фуқаролик жамияти институтлари ҳамда давлат муассасаларининг 500 дан ортиқ вакили иштирок этадиган ушбу Форум доирасида қатор тадбирлар бўлиб ўтади.

Унда хорижий мамлакатлар ва халқаро ташкилотларнинг бевосита Барқарор ривожланиш мақсадлари бўйича ишлайдиган экспертлари иштирок этади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net