Балиқчилик саноатини ривожлантиришда ?талиянинг “Assoittica Italia” уюшмаси билан ҳамкорлик қилинади

12.05.2020 16:54

Р?М, 12 май. /“Дунё” АА/. Ўзбекистонда балиқ саноатини ривожлантириш, соҳага чэт эл инвестициялари ва тажрибасини жалб қилиш мақсадида мамлакатимизнинг ?талиядаги элчихонаси ташаббуси билан “Ўзбекбалиқсаноат” уюшмаси раисининг биринчи ўринбосари Ш.Раҳматов, ?талиянинг балиқ маҳсулотларини ишлаб чиқарувчилар миллий уюшмаси – “Assoittica Italia” бош котиби Ж.Пальма ва ?нвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш маркази вакиллари иштирокида видеоконференция шаклида музокаралар ўтказилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Тадбирда Ўзбекистон ва ?талияда балиқчилик соҳасида олиб борилаётган ишлар, балиқ етиштириш ҳажми ва усуллари, ишни ташкил қилиш жараёни тўғрисида маълумот алмашилди.

“Ўзбекбалиқсаноат” уюшмаси раҳбарияти мамлакатимизда соҳада мавжуд муаммоларни бартараф этишда ?талия мутахассислари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш таклифини илгари сурди.

“Assoittica Italia” бош котиби Ж.Пальма мазкур таклифга жавобан, Ўзбекистон балиқчилик тармоғидаги муаммоларни бартараф этишда техник ёрдам кўрсатиш, балиқлар касалланишининг олдини олиш ва йўқолиб кетаётган турларни сақлаб қолишда кўмаклашиш учун ?талия Балиқчилик лаборатория институтининг ихтиология ва биология соҳасидаги юқори малакали мутахассисларини жалб қилишга тайёр эканини билдирди.

Тадбирда балиқни етиштиришдан тортиб, қадоқлашгача бўлган жараёнга стандартлаштириш ва сертификатлашни жорий этиш маҳсулот экспорти ҳажмини оширишнинг асосий шартларидан бири экани таъкидланди.

Ж.Пальма балиқ маҳсулотларининг инсон организми учун фойдали хусусиятларини инобатга олган ҳолда, балиқ истеъмоли маданиятини ривожлантириш ва интернет тармоқларида балиқ истеъмолини кўпайтиришни тарғибот қилиш муҳим аҳамиятга эга эканини қайд этди, бу борада ўз таклифларини билдирди.

Видеоконференция якунида икки давлат ўртасида ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш мақсадида, “Ўзбекбалиқсаноат” билан “Assoittica Italia” уюшмаси ўртасида меморандум имзолаш, соҳада тадқиқот ишларини олиб бориш учун мутахассислар алмашинувларини ташкил қилиш ҳамда мавжуд имкониятлар ва муаммоларни ўрганишда мақсадли ҳамкорлик қилишга келишиб олинди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net