БАА компанияси Сирдарёда каннабис етиштиришга инвестиция киритди

02.12.2020 17:19

ТОШКЕНТ, 2 декабрь. /«Дунё» АА/. Бирлашган Араб Амирликлари Ўзбекистоннинг асосий стратегик шерикларидан бирига айланиб бормоқда. БАА мамлакатимиз билан кўп томонлама шерикликни ривожлантириш ва амирликлар ҳукуматининг юқори доирадаги давлат хизматчилари иштирокида йирик лойиҳаларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратмоқда, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири ЎзА манбасига таяниб.

Ўзбекистонда иқтисодиётнинг етакчи тармоғи бўлган қишлоқ хўжалигида истиқболли лойиҳаларни амалга ошираётган ана шундай ҳамкорлардан бири “Industrial Innovation Group” (IIG) компаниялар гуруҳидир. Бош қароргоҳи БААда жойлашган ушбу компания юртимизда техник каннабис етиштириш бўйича йирик лойиҳани бошлади.

Каннабис етиштириш агросаноат секторида энг тез ривожланаётган йўналишлардан бўлиб, бугунги кунда 50 га яқин мамлакатда ўстирилади. Баъзи давлатларда ҳатто стратегик аҳамиятли экин ҳисобланади.

Президентимиз 2019 йил февраль ойида Сирдарёга ташрифи чоғида қишлоқ хўжалиги вазири Жамшид Хўжаев вилоятда техник каннабис етиштириш, уни қайта ишлаш ва маҳсулот ишлаб чиқариш лойиҳасини тақдим этган эди. Ушбу лойиҳа ҳар томонлама қўллаб-қувватланганди.

Давлатимиз раҳбарининг ўтган йил март ойида Бирлашган Араб Амирликларига ташрифи чоғида икки томонлама инвестиция шартномаси имзоланди.

Ўзбекистон, ушбу лойиҳа учун барча қонуний асосларни тақдим этди. Жорий йил 17 мартда Ўзбекистонда техник каннабис етиштириш, уни қайта ишлаш ва сақлашга рухсат берувчи қонун имзоланди. Сирдарё вилоятида ушбу ўсимликни етиштириш учун 3 минг 842 гектар ер ажратилди. Бу майдонларни келгусида 25 минг гектарга етказиш режалаштирилган.

Вазирлар Маҳкамаси қарори билан таркибида тетрагидроканнабинол 0,2 фоиздан кам бўлган техник каннабис етиштиришга рухсат берилди. Дарвоқе, Xoвос туманида экилган каннабис навида тетрагидроканнабинол миқдори – 0,00008 фоиз. Бу қонунда белгиланган меъёрдан 2,5 минг баравар кам дегани.

?мзоланган шартномага мувофиқ, IIG компаниялар гуруҳи Сирдарё вилоятида техник каннабис, зиғир ва бошқа қишлоқ хўжалиги ўсимликлари целлюлозасини етиштириш бўйича лойиҳани амалга оширмоқда. ?нвестор каннабис етиштириш, унинг ҳосилини йиғиб олиш ва хомашёни қайта ишлаш учун юқори сифатли ускуналар харид қилган. Шунингдек, энг яхши технологик жиҳозлар ва тозалаш техникаси сотиб олинди.

83 дона замонавий қишлоқ хўжалиги техникаси, aвтомобиль ва бошқа махсус техникалар ёрдамида ажратилган ер майдонини тўлиқ ўзлаштириш бўйича иш олиб борилмоқда. Дастлаб ерни экишга тайёрлаш учун тупроққа ишлов берилади, бегона ўтлардан тозаланиб, шўрланишни назорат қилиш чоралари кўрилади ва томчилатиб суғориш йўлга қўйилади.

Каннабис фойдаланишга яроқсиз майдонларга экилади. Ховос туманидаги техник каннабис экиш учун ажратилган ер 30 йилдан бери фойдаланилмасдан келган. Бундан ташқари, aжратилган майдоннинг тахминан 50 фоизи кучли шўрлангани аниқланган.

Қисқа вақт ичида нафақат каннабис етиштириш, балки уни қайта ишлаш ва экспортбоп хомашё тайёрлаш бўйича зарур чора-тадбирлар амалга оширилди. IIG компаниялар гуруҳига кирувчи “RS Success Agro” номли Ўзбекистон компанияси лойиҳани ўз маблағлари орқали молиялаштирмоқда.

?нвесторнинг келгусидаги режалари тетрагидроканнабинол миқдори паст, аммо пояси ва уруғидан юқори ҳосил олиш мумкин бўлган навлар яратишдир. Натижада Ўзбекистон каннабис етиштириш ва ундан маҳсулот ишлаб чиқаришни йўлга қўядиган мамлакатлардан бирига айланади.

Каннабис ўсимлиги озиқ-овқат, косметика, тўқимачилик, енгил саноат, қоғоз, қурилиш, aвиация, ҳарбий соҳа ва ёнилғи ишлаб чиқариш соҳалари учун энг машҳур ва мақбул хомашёдир. Бугунги кунда техник каннабис хомашёсидан 50 мингдан ортиқ турдаги экологик тоза маҳсулот ва буюмлар ишлаб чиқарилмоқда. Бу юз минглаб тонна заҳарли чиқиндилар ажраладиган синтетик ишлаб чиқаришдан кўра анча афзалдир.

Texник каннабис қоғоз-целлюлоза саноатига мос экологик хомашёдир. Уни етиштириш Ўзбекистонда импорт қилинадиган қоғоз маҳсулотлари ўрнини қоплашда самарали ечим ҳисобланади. Зеро, бугунги кунда Ўзбекистон қоғоз ишлаб чиқариш саноатининг 10-12 фоизи маҳаллий хомашё эвазига қопланади, қолган қисми импорт ҳисобланади.

Xaлқаро экспертларнинг фикрича, каннабис келгусида асосий экинлардан бирига айланади. Тахминан ўн йилдан кейин пластмасса саноатининг 40 фоизгача хомашёси ўсимликлардан олинади. Техник каннабис бу борада муҳим аҳамият касб этишини алоҳида таъкидлаш жоиз.

Техник каннабис етиштириш ва уни чуқур қайта ишлаш мамлакатнинг иқтисодий фаровонлигига ҳисса қўшади. Ушбу ўсимликни етиштириш туфайли Ўзбекистонга тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар кириб келди. Келгусида ундан рақобатбардош ва экспортга йўналтирилган маҳсулот ишлаб чиқариш йўлга қўйилади. Бу бюджетга қўшимча даромад, янги иш ўринлари яратиш ва аҳоли фаровонлигини ошириш имконини беради.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net