БАА компанияси Поп туманида инвестицион лойиҳани амалга ошириш имкониятларини ўрганмоқда

15.03.2021 13:26

АБУ-ДАБ?, 15 март. /«Дунё» АА/. Бирлашган Араб Амирликларининг «Pioneer Vision Group» холдинг компанияси делегацияси амалий ташриф билан Наманган вилоятига келди,  деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

«Pioneer Vision Group»  БААнинг йирик холдинг компанияларидан бири ҳисобланади. У қурилиш ва муҳандислик, матбаа,  реабилитация, дам олиш марказлари, умумий овқатланиш корхоналари мажмуаларини ўз ичига олади. Шунингдек, холдинг медиа соҳасида ҳам фаолият юритади. 

Мамлакатимизнинг Абу-Дабидаги элчихонаси томонидан ташкил қилинган ташриф доирасида БАА компанияси вакиллари вилоят раҳбарлари, қатор ташкилот ва ишлаб чиқариш корхоналари мутасаддилари билан учрашувлар ўтказди.

Жумладан, холдинг бошқаруви раисининг ўринбосари Муҳаммад ол Шерифи ва Поп тумани ҳокими Аъзамжон Султонов ўртасида музокаралар бўлиб ўтди. Тадбирда меҳмонларга туманда амалга оширилаётган ислоҳотлар жараёни, ҳаётга тадбиқ этилаётган инвестицион лойиҳалар ҳақида маълумот берилди.

БАА вакиллари холдинг фаолияти, амалга ошрилаётган лойиҳалар, хорижий мамлакатлар билан ҳамкорлик ҳамда Наманган вилоятига ташрифдан кўзланган асосий мақсад ҳақида тўхталиб ўтди.

«Pioneer Vision Group» делегацияси аъзолари тумандаги «Чоркесар» ва «Nuranuz» кластерлари фаолияти билан танишди.  Компания мутахассислари ушбу кластерларда ишни ташкил қилиш жараёни ва эришилаётган самарадорликка ижобий баҳо бери.

Учрашувлар натижасида Поп туманида «Pioneer Vision Group» холдинги билан ҳамкорликда қўшма лойиҳалар амалга ошириш бўйича музокараларни давом эттиришга келишиб олинди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net