Азиз Абдуҳакимов Австриянинг бир гуруҳ тадбиркорлари билан учрашди

07.03.2020 11:53

ТОШКЕНТ, 7 март. /«Дунё»АА/. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов «C-Quadrat Investment Group» инвестицион компаниясининг бош директори Александр Шуц бошчилигидаги Австриянинг бир гуруҳ тадбиркорлари билан учрашди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири қўмита манбасига асосланиб.

Австрия делегацияси туризм соҳасини ривожлантириш, туристик маҳсулотни диверсификация қилиш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, шунингдек, инфратузилма лойиҳалари учун яратилган шароитлар, имтиёзлар ва преференциялар билан танишдилар. 

Ўз навбатида, Александр Шуц «C-Quadrat Investment Group» томонидан инвестицион ва молиявий лойиҳаларда энг илғор ғарбий бошқарув стандартларини жорий этган ҳолда давлат ташкилотлари ва объектларини ислоҳ қилишда фаол иштирок этиш учун Тошкентда Марказий Осиё мамлакатлари бўйича ваколатхона очилиши масаласи кўриб чиқилаётганини маълум қилди.

Хорижий сайёҳлар оқимининг тобора кўпайиб бораётганини ҳисобга олган ҳолда, тадбиркорлар, шунингдек, республикада кичик меҳмонхоналар тармоғини қуриш учун сармоя киритишга қизиқиш билдирмоқда. Маълумот учун: «C-Quadrat Investment Group» Вена шаҳрида 1991 йилда ташкил этилган. Айни пайтда ушбу гуруҳ 10 миллиард евродан ортиқ қийматдаги инвестиция активларини бошқаради. Компаниянинг Вена, Париж, Франкфурт, Мадрид, Цюрих, Женева, Ереван ва Тбилиси шаҳарларида офислари мавжуд бўлиб, улар Европа ва Осиёнинг 21 мамлакатида фаолият юритади. А. Шуц Австриянинг энг обрўли тадбиркорларидан бири ҳисобланади, унинг шахсий бойлиги 7 миллиард долларга тенг бўлиб, «Deutsche Bank»нинг Кузатув кенгаши аъзосидир. 

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net