«Ар-Риёд–Тошкент–Ар-Риёд» йўналиши бўйича дастлабки авиақатнов йўлга қўйилди

05.08.2021 15:00

АР-Р?ЁД, 5 август. /«Дунё» АА/.  Бугун Ўзбекистоннинг Саудия Арабистонидаги элчиси Улуғбек Мақсудов Саудиянинг “FlyNas” авиакомпанияси томонидан “Ар-Риёд–Тошкент–Ар-Риёд” йўналиши бўйича илк маротаба авиақатнов йўлга қўйилгани муносабати билан Подшоҳ Холид халқаро аэропортида ташкил этилган маросимда иштирок этди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Тадбирда У.Мақсудов мазкур авиақатнов икки давлат раҳбарлари ташаббуси, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг Ташқи ишлар, ?нвестициялар ва ташқи савдо вазирликлари, мамлакатимизнинг Саудия Арабистонидаги элчихонаси, бошқа қатор идоралар саъй-ҳаракатлари билан йўлга қўйилганини таъкидлади.

Шунингдек, мазкур авиақатнов икки мамлакат ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш, жумладан, туризм соҳасида сайёҳлар оқимини кўпайтириш, мамлакатларимиз ўртасидаги инвестиция ҳамда ўзаро савдо айланмаси ҳажмини ошириш ва ишбилармон доира вакилларининг ташрифлар алмашинувига салмоқли ҳисса қўшиши таъкидланди.

Элчи сўнгги йилларда Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ўртасидаги ҳамкорлик алоқалари ривожланиб бораётгани, бунинг мисолида жорий йил 22-25 январь кунлари Саудия Арабистони инвестициялар вазири Холид ал-Фалиҳнинг мамлакатимизга ташрифи ва 3-4 май кунлари Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқовнинг Саудия Арабистонига ташрифи ва улар доирасида эришилган келишувларни айтиб ўтди.

Ўз ўрнида, “FlyNas” авиакомпаниясининг савдо-сотув бўйича вице-президенти Фаҳд ал-Мулҳим ушбу саъй-ҳаракатларни икки давлат ўртасидаги ўзаро алоқаларни барча соҳаларда ривожлантириш ва мустаҳкамлашга қаратилганини таъкидлади. Шу билан бирга мазкур авиақатновлар сонини яқин келажакда янада оширишга барча имкониятларни сафарбар этишга тайёр эканини билдирди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net