AҚШ ҳукумати капитал бозорини ривожлантиришнинг меъёрий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштиришга кўмаклашади

04.02.2020 17:05

ТОШКЕНТ, 4 февраль, /«Дунё» АА/. Ушбу мақсадда Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлигига биринчи босқичда АҚШ томонидан 1 миллион доллар миқдорида техник ёрдам ажратиш режалаштирилган. Бу ҳақда AҚШ Давлат котиби Майкл Помпеонинг 2-3 февраль кунлари Ўзбекистонга ташрифи чоғида айтиб ўтилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

 Ўзбекистон ҳукумати “2020-2025 йилларга мўлжалланган Капитал бозорини ривожлантириш стратегияси”ни амалга ошириш доирасида капитал бозори соҳасини тартибга солувчи қонунчилик базасини унификация қилишни режалаштирган.

Бугунги кунда ушбу соҳа 100 дан ортиқ меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар билан тартибга солинган. Эндиликда улар ўрнига тўғридан-тўғри амал қиладиган “Капитал бозори тўғрисида”, “Капитал бозори регулятори тўғрисида”, ва “Компаниялар тўғрисида”ги қонунлар ишлаб чиқиш ва жорий қилиш режалаштирилган.

Хусусан, AҚШ томонидан тақдим этилаётган техник кўмак Агентлик томонидан ушбу қонун лойиҳаларини тайёрлаш учун юқори малакали мутахассисларни жалб қилишга йўналтирилади.

Шунингдек, Ўзбекистон Капитал бозори агентлиги ва AҚШ қимматли қоғозлар ва биржалар комиссияси ўртасида ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди. Унга кўра, AҚШ қимматли қоғозлар ва биржалар комиссияси институтида Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги ходимлари малакасини ошириш белгиланган.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net