“Ақлли шаҳар” ва рақамли иқтисодиёт бўйича халқаро тажриба ўрганилмоқда

11.02.2020 16:19

ТОШКЕНТ, 11 февраль. /“Дунё” АА/. Тошкент шаҳридаги Aмити университетида “Aқлли шаҳар”нинг рақамли иқтисодиётни ривожлантиришдаги ўрни” мавзусида семинар бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги матбуот хизмати хабарига асосланиб.

Тадбир Жаҳон банки, Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш ва ?нновацион ривожланиш вазирликлари билан ҳамкорликда ташкил этилди.

Семинарда Жанубий Кореянинг Пусан “Aқлли шаҳар” лойиҳаси бўйича стратегик ва етакчи тадқиқотчи Жон Сунг Хван, Жаҳон банки катта иқтисодчиси, “Smart City Global” ҳамкорлик дастури раҳбари Хюн Гонг Ванг, “Smart” тармоғи асосчиси Бобур Раҳимов ва бошқалар сўзга чиқишди.

?штирокчиларга рақамли иқтисодиётнинг аҳамияти, қисқа вақт ичида муаммо ва ечим ўртасидаги тафовутни бартараф этиш йўллари ҳақида маълумот берилди.

Шунингдек, вазирлик ва идоралар ходимлари учун Ўзбекистонда “Ақлли шаҳар”ларни ривожлантириш истиқболлари, ривожланган мамлакатларнинг рақамли иқтисодиётни жорий этишдаги тажрибасига бағишланган давра суҳбати ташкил этилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net