Анқарада «Пандемия шароитида иқтисодий дипломатия: Туркия ва Ўзбекистон тажрибаси» бизнес-форуми бўлиб ўтди

28.07.2020 12:01

ТОШКЕНТ, 28 июль. /«Дунё» АА/. Анқарада «ECO AVRASYA» Евроосиё иқтисодий алоқалар уюшмаси билан ҳамкорликда Туркиянинг расмий, эксперт-таҳлилий ва ишбилармон доиралари ҳамда ўзбек диаспораси вакиллари иштирокида «Пандемия шароитида иқтисодий дипломатия: Туркия ва Ўзбекистон тажрибаси» мавзусида Ўзбекистон – Туркия бизнес-форуми ўтказилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири ?нвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги манбасига асосланиб.

Форумда Туркия томонидан Туркия Республикаси савдо вазири Р.Пекжан, Ўзбекистон томонидан Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Сардор Умурзоқов иштирок этди.

Таъкидлаш жоиз, сўнгги йилларда икки мамлакат бизнес ҳамжамиятларининг ўзаро ҳамкорлиги учун мулоқотнинг ушбу формати анъанавий аҳамият касб этди. Бундан олдин – «Янги Ўзбекистон: кенг кўламли ислоҳотлар ва янгиланиш» мавзусида Ўзбекистон – Туркия форуми Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон – Туркия икки томонлама Ҳукуматлараро комиссиясининг ўтган йил июль ойида бўлиб ўтган учрашуви вақтига тўғри келган эди.

Форум доирасидаги учрашувларда қатор тизимли омиллар сабаб Ўзбекистонга инвестицияларни жалб қилишнинг улкан салоҳиятга эга экани таъкидланди. Асосий ижтимоий-иқтисодий соҳаларда олиб борилаётган изчил ислоҳотлар, макроиқтисодий барқарорлик, жўғрофий жиҳатдан қулай жойлашуви, табиий ресурслар, катта ички бозорнинг мавжудлиги ва минтақа мамлакатлари билан савдо алоқаларининг ўрнатилгани ҳамда иқтисодиёт диверсификациясининг юқори даражаси шулар жумласидандир. Шунингдек, мамлакатдаги инвестиция муҳити ва бизнес олиб бориш шароитини яхшилаш кўрсаткичлари ҳисобланган инвестициялар ва ташқи савдо, солиқ маъмуриятчилиги, коррупцияга қарши кураш соҳасидаги ҳуқуқий базани такомиллаштириш борасида ижобий ўзгаришлар қайд этилди.

Шунингдек, тадбир давомида тўғридан-тўғри учрашувлар ва онлайн платформалардан фойдаланган ҳолда мунтазам мулоқот ҳамда биргаликда иш олиб боришни ташкил этиш ҳисобига икки мамлакатнинг тегишли вазирликлари, идоралари, бизнес уюшмалари ва компаниялари ўртасидаги алоқаларни фаоллаштириш орқали иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш зарурлиги баён этилди.

Форум иштирокчиларининг фикрига кўра, ҳозирги глобал эпидемиологик вазиятда «иқтисодий дипломатия» механизмларидан фаол фойдаланиш макроиқтисодий барқарорликни сақлаш ва пандемиянинг давлат иқтисодиётига салбий таъсирини камайтиришнинг энг самарали усулларидан бири ҳисобланади.

Ўзбекистон делегацияси раҳбари, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Сардор Умурзоқов форумда сўзга чиқиб, икки мамлакат ҳукуматлари ва бизнес ҳамжамиятларининг саъй-ҳаракатлари туфайли Ўзбекистон билан Туркия ўртасидаги муносабатлар тизимли, кўп қиррали хусусиятга эга эканини таъкидлади. Шунингдек, у Туркия Республикаси инвестиция, савдо-иқтисодий соҳаларда Ўзбекистоннинг стратегик шериклари қаторига киришини қайд этди. Сардор Умурзоқов, шунингдек, манфаатли ва узоқ муддатли ҳамкорликнинг негизида хорижий капитал учун Ўзбекистонда яратилган қулай шароит ҳамда икки томонлама шартномаларни ҳамда эришилган битимларни тўлиқ, ўз вақтида амалга оширишга қаратилган изчил ёндашув борлигини айтиб ўтди. Ўз навбатида, Туркия бизнес ҳамжамиятини барча соҳаларда Ўзбекистон салоҳиятидан фойдаланиб ўзаро манфаатли инвестиция ва савдо шериклигига содиқ қолишга чақирди.

Тадбир якунида Туркия Республикаси Буюк Миллий мажлиси аъзоси Ж.Йилмаз, Савдо ва савдо-саноат палаталари уюшмаси раиси Р.Хисажиклиоглу, «Туркия-Ўзбекистон» ишбилармонлар кенгаши (DEIK) раиси ?.Экмекчибаши, «Бактат Гида» компанияси директорлар кенгаши раиси А.Баклан, шунингдек, пандемия шароитида икки давлат ўртасида «иқтисодий дипломатия» ни амалга оширишда муҳим амалий ёрдам кўрсатган Туркия Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Туркия транспорт ва инфратузилма вазирлиги вакилларини фахрий дипломлар билан тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net