Ангрен иссиқлик электр станциясида барқарорлик изчил таъминланмоқда

24.01.2022 10:03

ТОШКЕНТ, 24 январь. /«Дунё» АА/. Ангрен ?ЭСда ҳар бирининг қуввати 300 мегаваттдан бўлган 2 та, кўмир ёқилғисида ишлайдиган янги, замонавий энергоблоклар қурилиши режалаштирилган бўлиб, улар 2024-2025 йилларда ишга туширилади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Маълумки, Ангрен иссиқлик электр станцияси Ангрен шаҳри ва унинг атрофидаги аҳоли истеъмолчиларини, шунингдек, барча ижтимоий соҳа объектларини электр ва иссиқлик энергияси билан таъминлашда муҳим аҳамиятга эга. 

Мазкур станция электр ва иссиқлик энергиясини ишлаб чиқаришда 4 та турбоагрегат, 5 та қозон агрегати ва 1 та янги энергоблокдан фойдаланилади. Станциянинг умумий ўрнатилган қуввати 393 мегаваттни ташкил қилиб, 1957-1963 йилларда эски қурилмалар ва 2016 йилда қуввати 150 мегаватт бўлган янги энергоблок фойдаланишга топширилган. 

Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлигининг Матбуот хизматидан маълум қилинишича,  станция томонидан йилига 1 миллиард 300 миллион киловатт-соат электр энергияси ҳамда 420 минг Гкал иссиқлик энергияси ишлаб чиқарилади. Ушбу ишлаб чиқарилган электр ва иссиқлик энергияси Ангрен шаҳри ва унинг атрофидаги ҳудудларнинг электр энергиясига бўлган талабини 100 фоиз қоплайди. 

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net