Афғонистоннинг Ҳайратон станциясига тезюрар юк поездларининг мунтазам қатнови йўлга қўйилди

27.04.2020 21:09

ТОШКЕНТ, 27 апрель. /«Дунё» АА/. Маҳаллий экспорт қилувчилар учун яна бир қулайлик, «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти Афғонистоннинг Ҳайратон станциясига тезюрар юк поездларининг мунтазам қатновини йўлга қўйди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири Транспорт вазирлиги манбасига асосланиб.

Ушбу юк поездининг бир қисми пойтахтда шакллантирилади ва йўналиш бўйлаб, ҳудудларда ҳам шаклланган экспорт юки ортилган вагонлар мазкур поездга бириктирилади.

Авваллари Тошкентдан Афғонистонга жўнатилган вагон 5-6 кун ичида етказиб берилган бўлса, эндиликда юклар Тошкентдан Ҳайратон станциясига 2 кун ичида тезюрар юк поездларида етказиб берилмоқда.

Мазкур поезд ҳафтасига 3 маротаба қатнайди. «Ўзбекистон темир йўллари» барча турдаги юкларни турли хил вагонларда ташиш хизматини кўрсатади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net