Афғонистон божхона департаменти вакиллари Ўзбекистон тажрибасини ўрганмоқда

03.02.2020 14:21

ТОШКЕНТ, 3 февраль, /Дунё АА/. Афғонистон Молия вазирлиги Божхона департаменти вакилларидан иборат делегация мамлакатимизда бўлиб турибди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасида Афғонистон вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди. 

Қўмита раҳбарияти билан учрашувда божхона фаолиятини ташкил этиш ва наркотиклар айланмасини олдини олиш бўйича Ўзбекистон тажрибасини ўрганиш масалалари муҳокама қилинди. Амалий ҳамкорлик ривожлантириш бўйича фикр алмашилди. Меҳмонлар мамлакатимиз божхона хизмати фаолияти билан яқиндан таништирилди.

Маълумот ўрнида, Ўзбекистон – Афғонистон божхона хизматлари ўртасидаги мазкур мулоқот БМТнинг Наркотиклар ва жиноятчилик бўйича бошқармаси ҳамда Жаҳон божхона ташкилотининг Контейнерда ташувлар устидан назорат глобал дастури доирасида амалга оширилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net