2022 йил январь ойида Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 3,5 миллиард долларни ташкил этди

22.02.2022 10:36

ТОШКEНТ, 22 февраль. /“Дунё” АА/. 2022 йил январь ойи якунларига кўра, мамлакатимиз ташқи савдо айланмаси 3,5 миллиард АҚШ долларга тенг бўлиб, 2021 йилнинг мос даврига нисбатан 1,2 миллиард долларга ўсди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

 Давлат статистика қўмитаси маълумотига кўра, Хитой, Россия, Қозоғистон, Туркия, Жанубий Корея Ўзбекистоннинг йирик савдо ҳамкорларига айланди. Ўнта етакчи иқтисодий шериклар қаторига, шунингдек, Европа давлатларидан Германия ва Украина, қўшни мамлакатлардан эса Қирғизистон ва Тожикистон ҳам кирди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net