2021 йили Ўзбекистон 104 триллион cўмдан зиёд миқдордаги хорижий сармояни ўзлаштирди

18.02.2022 14:57

ТОШКЕНТ, 18 февраль. /«Дунё» АА/. 2021 йили Ўзбекистон асосий капиталга 104,5 триллион сўм миқдорига тенг хорижий инвестиция ва кредитларни ўзлаштирди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Давлат статистика қўмитаси маълумотида қайд этилишича, уларнинг 87,2 триллион cўмини тўғридан-тўғри хорижий инвестиция ва кредитлар, 17,3 триллион сўмини эса Ўзбекистон кафолати остидаги чет эл кредитлари ташкил этади.  

Хорижий инвестиция ва кредитлар ўсишининг суръатлари 2020 йилнинг шу даврига таққослаганда 105,2 фоизни ташкил этади.

 

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net