“?пак йўли дурдонаси” кинофестивалини ўтказишда қозоғистонлик киноижодкорлар билан ҳамкорлик масалалари мухокама қилинди

29.06.2021 13:10

ТОШКЕНТ, 29 июнь. /«Дунё» АА/. Кеча Ўзбекистон кинематография агентлиги бош директори Фирдавс Абдухолиқов ва бош директорнинг биринчи ўринбосари Шуҳрат Ризаевнинг қозоғистонлик киноижодкорлар Акан Сатаев ва Аъзамжан Сайидбаев билан онлайн-мулоқот бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири агентлик маълумотига таяниб.

Унда Тошкент “?пак йўли дурдонаси” халқаро кинофестивалини ўтказишда ҳамкорлик қилиш, Қозоғистонда “Ўзбек киноси кунлари”ни ўтказиш, шунингдек, ҳамкорликда “Қўшнилар” фильмини суратга олиш каби масалалар муҳокама қилинди.

“Қўшнилар” фильми комедия жанрида бўлиб, унда ўзбек ва қозоқ қўшниларнинг ўзаро муносабатлари ва ҳовли ўртасидаги деворнинг бузилганидан сўнг, топиб олинган тилла атрофидаги воқеалар акс эттирилади.

Фильм Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидовнинг “Олтин девор” асари асосида суратга олиниши режалаштирилган. Ҳамкорликдаги янги фильм “?пак йўли дурдонаси” Халқаро Тошкент кинофестивалида тақдим этилиши кўзда тутилган.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net