?нвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги томонидан инвестицияларни жалб этиш, туман ва маҳаллалар даражасида «ўсиш нуқталари»ни аниқлаш бў

28.12.2020 11:47

ТОШКЕНТ, 28 декабрь. /«Дунё» АА/.  ?нвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси билан ҳамкорликда ҳудудий бўлинмалар раҳбарлари - инвестициялар ва экспортни жалб этиш бўйича республика туман ва шаҳар ҳокимлари ўринбосарлари учун семинар ташкил этди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

?нвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги маълумотига кўра, ўқув машғулотларда инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг ўринбосарлари, вазирликнинг таркибий бўлинмалари раҳбарлари, шунингдек,  вазирлик идора, тегишли қўмита, тармоқ бирлашмалари ва тижорат банклари раҳбарияти ва экспертлар иштирок этди.

Ташаббус инвестицияларни жалб этиш, хорижий ва маҳаллий инвесторлар билан ўзаро ҳамкорлик қилиш, экспорт салоҳиятини ривожлантириш ва ички маҳсулотларни ташқи бозорларга чиқариш, иқтисодий ва саноат имкониятларини таҳлил қилиш ва шаҳар, туман ва маҳаллалар даражасида «ўсиш нуқталари»ни аниқлаш бўйича малакани ошириш ва кўникмаларни такомиллаштиришга йўналтирилган.

Ўқув машғулотлари «?нвестициявий таклифларни ишлаб чиқиш ва инвестицияларни жалб қилиш», «?нвестициявий дастурни шакллантириш ва инвестициявий лойиҳалари амалга оширилишининг мониторингини ташкил этиш», «Тармоқларга инвестицияларни жалб этиш ва экспорт салоҳиятини ривожлантириш», «Халқаро молия институтлари ва хорижий давлат молия ташкилотларининг талаб ва тартиблари», «Экспортчиларни қўллаб-қувватлаш механизмлари», «Бўш ер участкалари, бино ва иншоотлар, хом ашё ва кредит ресурсларидан самарали фойдаланиш», «Маркетинг тадқиқотлари» йўналишларида ташкил қилинди.

?штирокчилар туман ва шаҳарлар вакилларини ўз ичига олган гуруҳларга бўлиниб, турли ҳудудларнинг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда лойиҳаларни амалга ошириш ва экспортни рағбатлантириш бўйича муваффақиятли тажриба алмашиш, шунингдек, тадбиркорлар билан минтақалараро саноат кооперацияси ва алоқаларни йўлга қўйиш имкониятларини муҳокама қилдилар.

Тренингдан сўнг иштирокчилар ҳар бир туман ва шаҳар учун инвестиция ва експорт фаолиятини янада ривожлантириш бўйича тушунчаларни тақдим этадилар. Бу истиқболли тармоқларга инвестицияларни жалб қилиш бўйича таклифлар, аниқ инвестиция таклифлари, саноат ишлаб чиқариш ва експортни рағбатлантириш бўйича самарали алгоритмлар, шунингдек, маҳсулотларни янги бозорларга аниқ муддатларда ва натижалар билан рағбатлантириш чоралари.

Курслар жорий йил 30 декабрга қадар давом этади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net