?НСОН ШАЪН? УЛУҒЛАНАЁТГАН ЮРТ

23.01.2021 14:12

Ўзбекистон Республикаси ?чки ишлар вазирлигининг Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси томонидан ўз соҳа йўналишларида самарадорлик, сифат ва қулайликларни ошириш бўйича тизимли ишлар амалга ошириб келинмоқда.

Аҳолини Ўзбекистон Республикаси фуқаролик паспорти билан ҳужжатлаштириш 1995 йил 1 январдан йўлга қўйилган бўлса, Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти (?КАО) ва Халқаро стандартлаштириш ташкилотининг талабига асосан ҳамда чегаралардан ўтишда қулайликлар яратиш мақсадида 2011 йилдан 2020 йилгача фуқароларга биометрик ва биографик маълумотларни ўзида жамлаган электрон ахборот ташувчига (чипга) эга бўлган биометрик паспорт расмийлаштирилди.

Фуқароларимиз хорижга чиқиши учун талаб қилинган 2 йилга берилган чет элга вақтинча чиқиш рухсатнома стикерини расмийлаштириш тартиби 2019  йил 1 январь кунидан бекор қилинди ва бир неча афзалликларга эга бўлган халқаро талабларга мос келувчи, амал қилиш муддати 10 йил бўлган “Хорижга чиқиш биометрик паспорти”ни бериш жорий этилди.

Фуқаролар 2021 йил 1 январдан бошлаб, вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга туриш юзасидан ўзларига қулай бўлган туман (шаҳар) ички ишлар органлари ёки Давлат хизматлари марказларига мурожаат қилишлари мумкинлиги таъминланди.

Республикамизда Ўзбекистон Республикаси фуқароларини доимий яшаш ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш юзасидан қуйидаги тартиботлар амалда кучга кирди:

Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг доимий яшаш ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатдан ўтмасдан истиқомат қилиш муддати 10 кундан 15  кунга узайтирилди;

доимий яшаш жойи ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш бир кун ичида расмийлаштириш тартиби амалиётга татбиқ этилди;

Ўзбекистон Республикаси фуқароларини доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олишда аввалги доимий яшаш жойидан рўйхатдан чиқиш тартиби бекор қилинди;

Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинишини расмийлаштиришда паспорт, уй дафтари ёки хонадон карточкасига рўйхатга олиш штампини босиш амалиёти бекор қилинди;

ҳарбий хизматга мажбурларни доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олишда мудофаа ишлари бўлимларига ҳарбий ҳисобдан чиқиш ва ҳарбий ҳисобга туриш учун бориш тартиби бекор қилинди;

Ўзбекистон Республикаси фуқароси солиқ органларида ҳисобга олинган ижара шартномаси ҳақида маълумот тақдим этганда, уни вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олишда уй-жой эгасининг розилиги талаб этилмайди.

Эндиликда эса, 2021 йилнинг 1 январь кунидан бошлаб, республикамиз фуқароларига янада қулайликлар яратиш ҳамда юртимизни дунё ҳамжамиятидаги нуфузини янада кўтариш мақсадида аҳолига идентификация “ID-карта” расмийлаштириш тартиби йўлга қўйилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 январдаги Олий Мажлисга Мурожаатномасида мамлакатимизнинг яқин йиллардаги тараққиёт йўли мақсадида амалга оширилиши лозим бўлган кўплаб долзарб ва муҳим вазифалар белгилаб берилди.

Жумладан, ушбу Мурожаатномада фуқаролик масалаларига оид қонунчиликни такомиллаштириш орқали инсон ҳуқуқларини таъминлаш борасида навбатдаги муҳим қадамни қўйиш зарурлигини бугун ҳаётнинг ўзи тақозо этаётгани алоҳида таъкидланди.

Шунга кўра, Ўзбекистон Республикаси ?чки ишлар вазирлиги томонидан манфаатдор вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар билан ҳамкорликда бундан 28 йил муқаддам қабул қилинган ва бугунги замон талабларига тўлиқ жавоб бермайдиган “Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида”ги Қонунининг янги таҳрирдаги лойиҳаси ишлаб чиқилиб, 2020 йилнинг 13 март куни эълон қилинди.

Ҳажман олганда, Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 2 июлдаги “Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида”ги Қонуни 9 та бўлим, 45 та моддадан иборат бўлган бўлса, янги таҳрирдаги Қонун 10 та боб, 58 та моддани ўз ичига қамраб олган.

Мазкур Қонун қабул қилиниши натижасида:

биринчидан, Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигига қабул қилиш тартиб-таомиллари либераллаштирилди ҳамда боланинг фуқаролик соҳасидаги ҳуқуқлари мустаҳкамланди;

иккинчидан, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида истиқомат қилувчи фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг аксарияти Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига тан олинди;

учинчидан, ватандошларни Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига соддалаштирилган тартибда қабул қилинишини тартиби белгилаб берилди;

тўртинчидан, фарзандликка олинган ва ота-онасининг фуқаролиги ўзгарганлиги бўйича боланинг фуқаролиги ўзгариши нормаларига аниқ тушунчалар берилди;

бешинчидан, эндиликда Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги масалаларига оид идоралараро маълумотлар базаси яратилади.

Энг муҳими янги таҳрирдаги Қонунга  –  1995 йилнинг 1 январига қадар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий рўйхатдан ўтиб фуқаролиги бўлмаган шахс учун яшаш гувоҳномаси билан яшаб келаётган шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигини тан олиш тартиби киритилди.

Яъни, Қонуннинг 6-моддасига кўра, 1995 йил 1 январга қадар Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириб келиб, доимий пропискадан ўтган, чет давлат фуқаролигини қабул қилмаган ҳамда ушбу Қонун кучга киргунига қадар фуқаролиги бўлмаган шахс учун Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномаси асосида яшаб келаётган шахслар истак билдирган тақдирда, Ўзбекистон Республикасининг фуқароси деб тан олиниши белгиланди.

Бунинг учун ушбу тоифага тушувчи фуқаролиги бўлмаган шахслар Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигига тан олиш масаласида, ўзларининг доимий рўйхатда турган жойидаги ички ишлар органига мурожаат этиб ариза билан биргаликда қуйидаги ҳужжатлар тақдим этишлари лозим:

сўровнома (анкета кўринишида);

-яшаш гувоҳномаси;

-никоҳ тузилганлиги ёки никоҳ бекор қилинганлиги тўғрисидаги гувоҳнома;

-аризачининг фамилияси, исми ва отасининг исми ўзгарганлиги ҳақидаги маълумотнома (мавжуд бўлса);

-давлат божи тўланганлиги тўғрисидаги ҳужжат. Давлат божининг миқдори базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баробарига тенг.

Шунингдек, юқорида санаб ўтилган ҳужжатлардан ташқари Ўзбекистон Республикаси ҳудудида 1995 йил 1 январга қадар доимий рўйхатдан ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар ҳам тақдим этилади. Масъул ходим томонидан ушбу ҳужжатларнинг қонунийлиги ўрганиб чиқилиб, ҳужжатлардан нусха олиниб, аслини эгасига қайтариб берилади.

Бугунги кунга қадар 1995 йил 1 январь кунига қадар республикамизга кўчиб келиб, доимий рўйхатдан ўтган 22 мингдан ортиқ фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигига тан олиш бўйича ҳужжатлари кўриб чиқилиб, улардан 19 мингдан ортиғи Ўзбекистон Республикаси фуқаролик паспорти билан ҳужжатлаштириш чоралари кўрилди.

Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тан олинган шахсларга Ўзбекистон Республикаси фуқаролик паспортлари тантанали равишда топширилиб, оммавий ахборот воситалари орқали намойиш этиб борилмоқда.

Муҳтарам Президентимизнинг 2020 йил 29 декабрдаги Олий Мажлисга ва халққа йўллаган Мурожаатномасида Фуқароликнинг йўқлиги тенг ҳуқуқлилик, ижтимоий адолат тамойилларининг бузилишига, қатор ижтимоий муаммоларга олиб келиши қайд этилиб, фуқаросизликни қисқартириш бўйича амалга оширилаётган туб ислоҳотларни изчил давом эттириш мақсадида

- 2005 йил 1 январга қадар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган ва бошқа давлат фуқаролигини қабул қилмаган фуқаролиги бўлмаган шахсларни,

- ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида узлуксиз 15 йил давомида доимий яшаш жойи бўйича рўйхатда туриб, Ўзбекистон Республикасида фуқаролиги бўлмаган шахсга яшаш гувоҳномаси ёки идентификация ID-картаси асосида яшаб турган ва чет давлат фуқаролигини қабул қилмаган ва шахсларни Ўзбекистон Республикасининг фуқароси деб тан олиш таклиф этилди.

Ҳозирда, Муҳтарам Президентимизнинг 2020 йил 29 декабрдаги Олий Мажлисга ва халққа йўллаган Мурожаатномаси ижросини таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси ?чки ишлар вазирлиги томонидан манфаатдор вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар билан ҳамкорликда “Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида”ги Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Таклифнинг амалиётда жорий этилиши натижасида 2005 йил 1 январга қадар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган 20.570 нафар фуқаролиги бўлмаган шахсларни Ўзбекистон Республикасининг фуқароси деб тан олинадилар.

Шунингдек, ўрганиш натижалари шуни кўрсатмоқдаки, ҳар йили тахминан 1.500 нафар фуқаролиги бўлмаган шахслар Республика ҳудудида доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган муддатлари 15 йил тўлишини инобатга олсак, ушбу тоифадаги шахсларни ҳам Ўзбекистон Республикасининг фуқароси деб тан олиш имконияти яратилади.

Муҳтарам Президентимиз томонидан республикамизда яшаб келаётган фуқаролиги йўқ шахсларни Ўзбекистон фуқароси деб тан олиш борасидаги сиёсатлари, жамиятда Фуқаросизликни қисқартиришга олиб келиб, ушбу ислоҳот халқаро ташкилотлар ва кенг жамоатчилик томонидан юксак эътироф этилиб, бутун дунё ҳамжамиятида Ўзбекистоннинг нуфузини янада оширишига олиб келмоқда.

Шуҳрат Ходжаев,

Ўзбекистон ?чки ишлар вазирлиги

Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш

бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net