?нфекцияга чалинган 847 бемордан 12 нафарининг аҳволи оғир, 1 нафарининг аҳволи ўта оғир

03.05.2020 19:46

ТОШКЕНТ, 3 май. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи, Республика бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабеков мамлакатимизда коронавирус билан боғлиқ вазиятга ойдинлик киритди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Хусусан, бош давлат санитария инспектори “Ўзбекистон - 24” телеканали орқали берган баёнотида қуйидагиларни қайд этди:

– Айни дақиқаларга келиб мамлакатимизда коронавирус инфекцияси билан рўйхатга олинган беморлар умумий сони 2127 нафарни ташкил этди. Уларнинг 60 фоизи соғайган ва реабилитация марказларига ўтказилган. Ҳозирги пайтда Жиззах ва Қашқадарё вилоятидан ташқари барча ҳудудлардаги юқумли касалликлар шифохоналари ва мослаштирилган муассасаларда 847 бемор даволаш муолажаларини оляпти. Улардан 12 нафарининг аҳволи оғир, 1 нафарининг аҳволи ўта оғир, деб баҳоланяпти.

59 мингдан кўпроқ фуқаро карантин муддатини ўтаяпти. Уларнинг 45 минг нафари уй шароитида, 14 мингдан зиёди стационар шароитда карантинга олинган.

Куни кеча 12 мингдан кўпроқ лаборатория текшируви амалга оширилди. Шу пайтга қадар 317 мингдан кўпроқ ҳолатда вирусологик текширувлар ўтказилган.

Ҳурматли юртдошлар!

Мамлакатимиздаги эпидемиологик вазият бир мунча жиловланди. Вазиятни барқарор ушлаб туриш, унинг чигаллашиб кетмаслигига йўл қўймаслик учун берилган имкониятлардан тўғри фойдаланишимиз керак. Ҳар биримиз ўзимизни, оила аъзоларимизни, яқинларимизни ушбу касалликдан сақлашга ҳаракат қиладиган бўлсак, вазиятни барқарорлаштириш имконияти тезлашади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net