ТОШКЕНТ, 29 июль. /«Дунё» АА/. 31 июль – Қурбон ҳайити муносабати билан хорижий давлатларнинг Ўзбекистондаги элчилари байрам табрикларини йўлламоқда.
Сунарё Картадината, ?ндонезиянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси:
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ.
Қурбон ҳайити муносабати билан Ўзбекистон раҳбарияти ва халқини табриклайман.
Қурбон ҳайити Ўзбекистон раҳбарияти ва халқига умид, фаровонлик, соғлик, бахт ва қувонч олиб келсин.
Мамлакатларимиз муносабатлари ва қардошлик алоқалари янада мустаҳкамланиши, шунингдек, ?ндонезия ва Ўзбекистон ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорлик янада ривож топишига умид қиламан.
Вассалому алайкум ва раҳматуллоҳу ва барокатуҳ.