?мом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Мадрид ислом маданияти маркази ўртасидаги ҳамкорлик ривожланмоқда

20.03.2021 17:35

МАДР?Д, 20 март. /“Дунё” АА/. Мамлакатимизнинг ?спаниядаги элчихонаси вакиллари Мадрид ислом маданияти маркази департаменти раҳбари Сами ал-Муштави билан учрашди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги ?мом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Мадрид ислом маданияти маркази билан ҳамкорлигида “Моварауннаҳр уламоларининг ислом цивилизацияси ва жаҳон илм-тараққиёти ривожига қўшган ҳиссаси” мавзусида видеомулоқот шаклидаги семинарни ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди.

С.ал-Муштафи мазкур анжуманни ўтказиш бўйича ташаббусни ижобий баҳолади.

Мадрид ислом маданияти маркази вакилларига сўнгги йилларда Ўзбекистонда диний бағрикенглик соҳасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ҳақида маълумот берилди. Хусусан, 2017-2021 йилларга мўлжалланган Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси бешинчи йўналишида диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувликни мустаҳкамлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилганлиги ва бу борада ҳаётга тадбиқ этилаётган ишлар жамиятимиздаги ҳамжиҳатлик, меҳр-оқибат муҳитини янада мустаҳкамлашга хизмат қилаётгани таъкидланди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан 2018 йилда ташкил топган Ўзбекистон халқаро ислом академияси фаолияти ва унинг вазифалари ҳақида сўзлаб берилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Буюк шоир ва мутафаккир Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида”ги қарорида белгиланган вазифаларни бажариш доирасида испан томонига мамлакатимизда сўнгги йилларда Алишер Навоийнинг бой ва серқирра ижодий меросини ҳар томонлама чуқур ўрганиш, унинг ўлмас асарларини дунёда кенг тарғиб қилиш ҳамда хотирасини абадийлаштириш борасида қилинаётган ишлар ҳақида маълумот тақдим қилинди.

?кки мамлакат ўртасида маданий-гуманитар алоқаларни янада кенгайтириш мақсадида Ўзбекистон халқаро ислом академияси, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита ҳамда Мадрид ислом маданияти маркази ўртасида ҳамкорлик ўрнатиш бўйича келишувга эришилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net